01.11.2022

Ратбек Нисанбаев

Ратбек Нисанбаев 1940 йилнинг 14 ноябрида Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сариоғоч туманида таваллуд топган. У Бухородаги Мир Араб мадрасасини (1964 й.), Бухоро Педагогика институтининг тарих факультетини ҳамда Ливия Университетининг шариат ва ҳуқуқ факультетини тамомлаган (1979 й.). Орада Чимкент вилоятининг ҳарбий комиссариятида котиб бўлган ишлаб, мактабда тарих фанидан дарс берган.

Ратбек Нисанбаев 1990-1993 йилларда Чимкент вилояти сайлов округида халқ депутати бўлган. 1990 йилда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси таъсис этилганда у Қозоғистоннинг биринчи Бош муфтийси этиб сайланади. 2000 йилнинг июнь ойида мусулмонларнинг III Қурултойида муфтийликдан озод қилинади. Ратбек Нисанбаев Қозоғистоннинг таниқли дин арбоби, Қуръони каримнинг қозоқ тилига маънолар таржимасини амалга оширган уламо ва диний мавзуга оид қатор китоблар муаллифидир.