01.11.2022

МУХТОРЖОН АБДУЛЛОҲ БУХОРИЙ

Мухторжон Абдуллаев 1928 йили Қўқон шаҳрида туғилган. Турмуш тақозоси билан Мухторжон домланинг оиласи болалигида Бухорога кўчади. У биринчилардан бўлиб “Мир Араб” мадрасасига ўқишга кирди. Мухторжон болаликдан ўта тиришқоқ эди. Дарсдан кейин устозлардан қўшимча сабоқ олар, тинмай изланар эди. Талабалик йиллари “Мухтасарул виқоя”, “Кофия” китобларини тўлиқ ёд олди. Унинг салоҳиятини сезган устозлар мадрасада мударрисликка тавсия этишди. Ҳозир кўп республикаларда у кишидан сабоқ олган талабалар дин хизматида, масъул вазифаларда ишлашяпти.

1991 йил юртимиз мустақилликка эришди. Динимиз, қадриятларимизга эътибор кучайди. Мухторжон домланинг ҳам ғайратига яна ғайрат қўшилди. 1993 йили мусулмонларнинг навбатдаги қурултойида у Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий этиб сайланди. Мухторжон домла 1997 йилгача шу вазифада ишлади. 2002 йили оламдан ўтди. Аллоҳ таоло барча устозларимизни раҳматига олсин.