25.10.2022

“Мир Араб” битирувчилари” Форум ҳамда Азон фестивали

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2022 йил 
3 ноябрь куни Бухорода “Мир Араб” битирувчилари” Форум ҳамда Азон фестивали ўтказилади.

Форум ҳамкорлари: Бухоро вилояти ҳокимияти, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси.

 

Форумдан кўзланган мақсад: Ўзбекистонда диний-маърифий соҳа ҳамда диний таълим йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар билан таништириш, Юртимизнинг бой диний-илмий салоҳиятни намоён қилиш, дний таълим соҳасида хорижликлар билан тажриба алмашиш.

Форум доирасида МДҲ дан ташриф буюрадиган мусулмон дин пешволари билан давра суҳбат ташкил этилади. Азон фестивали ўтказилади.

3 ноябрь куни

 

(Бухоро вилояти, “Мир Араб” олий мадрасаси ҳудудида)

 

  •  “Мир Араб” битирувчилари форуми (МДҲ муфтийлари давра суҳбати).
  •  Юртимизда чоп этилган диний-маърифий адабиётлар кўргазмаси.
  •  Ҳунармандлар ярмаркаси.

 

(Бухоро шаҳри “Пойи Калон” масжидида)

 

  •  Хориж давлатларидан ташриф буюрган Муаззинлар томонидан масжид биносида Азон фестивали ташкил этилади.