05.09.2022

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2022-2023 ўқув йили бошланди

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2022-2023 ўқув йили бошланди

🔹️ Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати ҳамда 2022-2023 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида тадбир ўтказилди.

🔹️ Тадбирни Қуръони карим тиловати ва фахрли устозлардан Абдуғофур Раззоқ Бухорийнинг дуойи хайрлари билан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси янграгандан сўнг, тадбирни очиб бериш учун сўз билим юрти мудири Жалолиддин домло Сабуровга берилди.

🔹️ Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати ҳамда 2022-2023 ўқув йилининг очилиши муносабати билан устоз ва талабаларни табриклаш учун сўз ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Исматулло Холназаров ҳамда маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир уринбосари Асадулло Нажмиддиновларга берилди.

🔹️ Тадбир давомида Қуръоникаримни таътил давомида тўлиқ ёд олган икки нафар талаба Музробов Муроджон ва Аҳмадалиев Абдуваҳҳобларлар тақдирландилар.

🔹️ Тадбир сўнгида талабаларга янги ўқув йилини баракали бўлишлиги учун устозлар томонидан дуойи хайрлар қилинди.

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати