9-май - Хотира ва қадрлаш куни
Юртимизда анъанавий нишонланадиган, алоҳида эътибор қаратиладиган кунлардан бири Хотира ва қадрлаш кунидир. Бу кунда ўтган аждодларимиз, хусусан, Ватан озодлиги, халқ фаровонлиги йўлида жонларини фидо қилган юртдошларни ёдга оламиз.
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси ҳам “9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан қуйидаги ишларни амалга оширди:
6-май куни Бухоро шахрининг билим юрти жойлашган “Хўжануробод” маҳалласида истиқомат қилувчи, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Муҳаммад Гулов ҳолидан хабар олиш ва хотира ва қадрлаш куни билан табриклаш учун билим юрти устоз ва талабалари Муҳаммад Гулов хонадонига ташриф буюришди. Уруш қатнашчиси ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашар экан, оғир синовли йиллар, ҳаёт машаққатлари ҳақида гапириб берди.
Суҳбат давомида талаба-ёшларга тинчликни қадрига етиш, неъматларга шукр қилиш ва илмда шижоатли бўлиш тўғрисида насиҳат қилди.
Тадбирлар давомида устоз ва талабалар меҳнат фахрийси Ҳамроев Қодир хонадонига ташриф буюришди.
Учрашувларда билим юрти мудири Ж. Сабуров ва маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари А.Нажмиддиновлар муқаддас ислом динимизда ватан тушунчаси ҳамда ёши улуғ инсонларга эҳтиром кўрсатиш тўғрисидаги кўрсатмаларни ҳамда Иккинчи жaҳoн уруши йиллaридa фaшизмгa қaрши Вaтaн oзoдлиги учун жoн фидo этгaн xaлқимизнинг фaрзaндлaри xoтирaсини aбaдийлaштириш мaқсaдидa амалга оширилаётган ишлар тўғрисида суҳбат қилишди. Суҳбат сўнгида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва меҳнат фахрийларига эсдалик совғалар тақдим қилинди.
Ёши улуғларимиз Аллоҳ Таолодан юртимизга тинчлик хотиржамлик, халқимизга фаровонлик беришини, турли офатлардан паноҳ беришини сўраб дуолар қилишди.
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати