13.04.2022

“Биз ёшлар – ёт ғояларга қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

“Биз ёшлар – ёт ғояларга қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкил этиш, фан, маданият ва спорт тўгаракларига кенг жалб қилиш мақсадида бугун 13.04.2022 йил, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида “Биз ёшлар – ёт ғояларга қаршимиз” мавзусида тадбир  ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари: 
Субуров Жалолиддин Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мудири,
Асадуллоҳ Надмиддинов билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари,
Шарипов Ҳожимурод Бухоро шаҳар ички ишлар бошқармаси терроризмга қарши кураш бўлими масъул ходими.