16.12.2021

Фиқҳ илми билимдонлари

Жорий йилнинг 15.12.2021 йил Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида "Фиқҳ илми билимдонлари" мусобақаси бўлиб ўтди.  
Мусобақа Бухоро вилоят бош имом хатиби Жобир Элов ҳамда билим юрти устозлари томонидан кузатиб, баҳолаб борилди.
Мударрис Раҳматов Баходир бошчилигида ташкиллаштирилган мусобақага ҳомийлар томонидан қиймати ўттиз беш миллион сўмлик китоблар мусобақа ғолибларига тақдим этилди.
1- Ўрин соҳиблари бўлган "Абу Хафс Кабир Бухорий" жамоасининг ҳар бири 8 томлик Ҳидоя асарининг арабча матни топширилди,
2- Ўрин соҳиблари бўлган "Убайдуллох ибн Мас'уд" жамоасининг хар бир азосига 5 дона "Жоме румуз" китоби совға қилинди.
Кейинги ўринни олган "Бурхониддин Марғиноний" ва "Имом Мухаммад" жамоалари азоларигага эса "Фатхул боби иноя" ва "Лубоб" китоблари туҳфа қилинди. Бундан ташқари томошабинларга хам кўплаб саволлар берилиб тўғри жавоб берган талабалар ва томошабинларга жами 50 дона "Нодир фатволар" 50 дона "Имом Азам"  10 дона Кифоя китоби 1,2,3 қисм жамланмаси ва 10 дона ўзбекча матнли Хидоя китобининг 1,2,3 қисмли жамланмалари совға қилинди.