18.11.2021
Бағрикенглик ҳафталиги давом этмоқда
16-ноябр "Халқаро бағрикенглик куни" муносабати билан ташкил этилган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида бугун Бухоро вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакиллигида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзусида тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирда “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Жалолиддин Сабуров ҳамда маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари Асадулло Нажмиддиновлар қатнашиб, турли дин ва миллатларга мансуб кам таминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.
Унда турли диний соҳа вакиллари ҳамда вилоятдаги миллий маданий марказлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати