Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида 16 ноябрь - Халқаро диний бағрикенглик куни муносабати билан “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикeнглик - тараққиёт ва барқарорликнинг муҳим омили” мавзусида тадбир ўтказилди
2021 йил 16 ноябрь куни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида «Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикeнглик - тараққиёт ва барқарорликнинг муҳим омили» мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирга Мир Араб Олий мадрасаси ректори Ҳ.Юлдашходжаев таклиф этилдилар.
Тадбирни билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари А. Нажмиддинов очиб аввалги сўзни билим юрти мудири Ж.Сабуровга берди.
Билим юрти мудири Ж.Сабуров бугунги кунда мамлакатимиз кўп миллатли диёр, Ватанимизнинг тинч-тотувлиги, хавфсизлиги, келажак тараққиёти ва фаровонлиги турли миллатга мансуб фуқороларимизнинг маънавий юксалиш даражасига ҳамда улар ўртасидаги ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатликка кўп жиҳатдан боғлиқлиги ҳақида гапирди. Мамлакатимизда бошқа дин ва миллат вакилларининг эркинлик ва ҳуқуқларига хилоф иш қилинмайди. Ислом динида ҳам бунга мутлақо йўл қўйилмайди.
Тадбирда Мир Араб Олий мадрасаси ректори Ҳ.Юлдашходжаев маъруза қилиб, “16 ноябрь – Халқаро диний бағрикенглик куни”, унинг дунё ҳамжамияти ва мамлакатимиз учун аҳамияти, бағрикенгликни таъминлаш тинчлик ҳамда бирдамлиликнинг гарови эканлиги тўғрисида мулоҳазалар билдирди. Айниқса, Аллоҳ Таолонинг каломи ва Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. нинг ҳадиси шарифларидан мисоллар келтириб шарҳлаб бердилар.
Тадбир якунида давлатимиз тинчлиги, ривожи ва халқимиз фаровонлигини тилаб дуои хайр қилинди.
Маънавият ва маърифат ишлари
бўйича мудир муовини А. Нажмиддинов