21.10.2021

"Она тили - миллат ғурури"

21 октябр Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида "Она тили - миллат ғурури" мавзусида маънавий тадбир ўтказилди. 

Тадбирга Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Э.Мажидов, Бухоро Давлат Университети тиллар кафедраси собиқ доценти ва халқаро фанлар академияси аьзоси Ш.Насруллоевлар таклиф этилди. 

Тадбирни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти “маънавият ва маърифат” ишлари бўйича мудир ўринбосари Асадулло Нажмиддинов очиб берди сўнгра вилоят ҳокими ўринбосари Э.Мажидов байрам билан барчани табриклаб юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида гапирди. Билим юрти мудири Ж.Сабуров ҳам барчани қутлади. Сунгра соҳа мутахассиси она тили ҳақида батафсил маьлумот берди. Тадбир мушоирага айланиб кетди. Билим юрти талабалари она тилимиз ҳақида шеьрлар айтишди.
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мутюуот хизмати