13.09.2021

Тошкент ислом институти ўқитувчиси, Ислом цивилизация маркази илмий ҳодими Аброр Мухтор Алий ташрифи

Тошкент ислом институти ўқитувчиси, Ислом цивилизация маркази илмий ҳодими Аброр Мухтор Алий, билим юртининг талабалари ҳамда муддаррислари. Жами 190 нафар.

10 сентябрь 2021 йил Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ёшлар билан амалга ошириладиган диний-маърифий, ахборот ва ташкилий ишлар тадбирлар режаси"га мувофиқ тадбир ўтказилди. Тадбир "Замонавий фиқҳ – ҳозирги давр масалаларига назар, ихтилов ва ечимлар" мавзусида бўлиб ўтди.  Тадбирда билим юртининг барча мударрис- ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. 
Тадбирдан кўзланган мақсад талабаларга ҳозирги ёт ғоялар ва уларга қарши кураш учун нималарга аҳамият бериш, қандай манбаалардан фойдаланиш ҳақида  бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Мотуридийлик таълимотининг нақлий далиллар асосида соф исломий эътиқодни ёритиб бергани, ҳозирги диний ходимлар ҳам шу соф таълимотни мукаммал ўрганиши тўғрисида кўрсатмалар берилди. Талабаларни илмга, соф исломий таълимотга қизиқтириш ҳамда турли ёт ғояларга қарши курашишлари учун ҳали ўрганилмаган бой илмий меросларни ўқиб ўрганишга тарғиб этилди. Тадбир давомида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Тадбир қисқа бўлишига қарамай барча учун мазмунли ва фойдали бўлди.

А. Нажмиддинов
Маънавий-маърифий ишлар
бўйича мудир муовини