Тошкент шаҳар ҳазрати Али жоме масжиди имом хатиби Салоҳиддин домла Шарипов ташрифи
Тошкент шаҳар ҳазрати Али жоме масжиди имом хатиби Салоҳиддин домла Шарипов, билим юртининг талабалари ҳамда муддаррислари. Жами 190 нафар.
10 ентябрь 2021 йил Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ёшлар билан амалга ошириладиган диний-маърифий, ахборот ва ташкилий ишлар тадбирлар режаси"га мувофиқ тадбир ўтказилди. Тадбир "Илмнинг фазилати ва талабанинг бурчлари" мавзусида бўлиб ўтди. Тадбирда билим юртининг барча мударрис-ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳазрати Али жоме масжиди имом хатиби Салоҳиддин домла Шарипов қатнашди.
Ташрифдан кўзланган мақсад талабаларни илмга, соф исломий таълимотга қизиқтириш ҳамда турли ёт ғояларга қарши курашдан иборат. Тадбир давомида таниқли уламо Аҳли Сунна вал жамоа мазҳабининг таниқли уламолари, уларнинг илм йўллари ва қолдирган асарлари ҳақида батафсил гапирди. Айниқса талабалар илмни кимдан олаётгани, қайси манбалардан олаётганига эътибор беришлари, олган илмларга ўзлари амал қилишлари ҳамда тақвога эътибор беришлари тўғрисида муҳим тавсиялар берилди. Бугунги ёшлар ҳар томонлама етук, баркамол бўлишлари, яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб турли ақидавий хуружларга соф исломий эътиқод, Мотуридий таълимоти ила жавоб беришлари зарур эканлиги айтиб ўтилди. Учрашув барча учун мазмунли ва фойдали бўлди.
А. Нажмиддинов
Маънавий-маърифий ишлар
бўйича мудир муовини: