13.09.2021

МИР АРАБ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИГА ТУРКИЯЛИК РАСМИЙ МЕҲМОНЛАРНИНГ ТАШРИФЛАРИ

2021 йил 11 сентябрь куни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига Туркия диёнат ишлари бошқармаси Матбуоти раҳбари Доктор Фотиҳ, Туркия диёнат ишлари бошқармаси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Соат Хўжа, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Иброҳим Хўжа ташриф буюрдилар.

 


Мазкур меҳмонларнинг Ўзбекистонга ташрифларидан асосий мақсади марҳум муфтиймиз Усмонхон Алимов ҳазратлари вафотларига фотиҳа ўқиш, шунингдек, Туркияда нашр этилган Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китобларини талабаларга ҳадя қилишдан иборат.


Шунингдек, меҳмонлар марҳум Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китобларини Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти устоз ва талабаларига ҳадя қилдилар.


Суҳбат давомида Туркия диёнат ишлари бошқармаси Матбуоти раҳбари Доктор Фотиҳ икки давлат муносабатларининг айни вақтда аъло даражада экани, Ўзбекистон Республикаси асл илм манбааларининг ўчоғи эканлигини таъкидлади.


А. Нажмиддинов
Маънавий-маърифий ишлар
бўйича мудир муовини