12.03.2021

Мир Араб мадрасасида китоб ярмаркаси


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Ушбу видеоселекторда 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш вазифаси белгиланган.
Шу муносабат билан, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган ташаббус ижросини бажариш мақсадида 2021 йилнинг 13 март куни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти


Кўргазмада билим юртининг педагог-ўқитувчилари ва талабалари фаол иштирок этдилар.
Мазкур кўргазмада иштирокчиларга бадиий, илмий ҳамда диний-маърифий адабиётлар, араб тилига оид луғат китоблари, шеърий тўплам китоблари тақдим қилинди.

Ахборот ресурс 
маркази мудири 
Т.Музробов