19.08.2021

Мафкуравий таҳдидларга қарши курашнинг долзарб йўналишлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Илмни зиё, Қуро`нни нур қилган оламларнинг роббиси Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар бо`лсин! Барча Пайғамбарларнинг саййиди, жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ул зоти муборакнинг бутун оила а`золари ва ас`ҳобларига салвоту саломлар бўлсин!
Бугунги глобаллашув жараёнида инсониятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тубдан ўзгариб кетди. Янги технологиялар, кундан кун о`згариб бораётган интернет ва симсиз алоқа воситалари инсонлар узог`ини яқин, дунёнинг турли чеккасидаги кишилар мулоқотини йенгил қилишда хизмат қилмоқда. Aммо бу ўзгаришлар натижасида бир қатор долзарб, аҳамиятли, башариятнинг келажакдаги ижтимоий тараққиётини белгилаб бераётган муаммолар ҳам вужудга келди. Дунёда ғоявий, мафкуравий кураш яъни дунёни ғоявий жиҳатдан бўлиб олишга бўлган уриниш кучайиб бормоқда. 
Бундай шароитда сог`лом е`тиқодли, илмли, ўз мақсадини аниқ белгилаб олган, еҳтиёж ва манфаатларини яхши англаб йетган кишигина келажагини сақлаб қолади ва истиқболини белгалайди. Шундай екан та`лим ва тарбияга е`тибор қаратиш биз учун нажот ё`ли ҳисобланади. Зеро Аллоҳ таоло илмни Қиёмат кунига қадар бандалар учун маърифатга еришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига еришиш воситаси қилди. Буни теран англаган улуғ аждодларимиз илмда улкан муваффақиятларга еришдилар, асрлар мобайнида нафақат диний, балки дунёвий илмларда инсониятга устозлик қилдилар. Мусулмон уммати бугунги кунга қадар ушбу илм уммонидан баҳра олиб келмоқда. Жоҳилликдан маърифат сари интилиш бу динимиз кўрсатмасидир. 
Қуръони каримда ҳам мусулмонлар доимо илм пайида бўлишга чақирилади:
وَقُل رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا ‎﴿١١٤﴾‏
я`ни: «……..”Роббим, илмимни зиёда қилгин”, дегин» (Тоҳа сураси,114-оят)
Ислом дини мусулмонларга тараққиёт йўлида юришни фарз қилган, кишиларни илмга ундаган. Чунки инсон шахсиятини илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олмайди, тараққиётга ҳам ериштира олмайди. Илмга қизиқтириш борасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
« مَنْ سَلَكَ طَرِيقاً يَبْتَغِي فِيهِ عِلْماً سَهَّلَ اللهُ لَهُ طَريقاً إِلَى الجَنَّةِ، وَإنَّ المَلاَئِكَةَ لَتَضَعُ أجْنِحَتَهَا لِطَالِبِ العِلْمِ رِضاً بِمَا يَصْنَعُ ، وَإنَّ العَالِمَ لَيَسْتَغْفِرُ لَهُ مَنْ فِي السَّماوَاتِ وَمَنْ فِي الأرْضِ حَتَّى الحيتَانُ في المَاءِ ، وَفضْلُ العَالِمِ عَلَى العَابِدِ كَفَضْلِ القَمَرِ عَلَى سَائِرِ الكَوَاكِبِ ، وَإنَّ العُلَمَاءَ وَرَثَةُ الأنْبِيَاءِ ، وَإنَّ الأنْبِيَاءَ لَمْ يَوَرِّثُوا دِينَاراً وَلا دِرْهَماً وَإنَّمَا وَرَّثُوا العِلْمَ ، فَمَنْ أَخَذَهُ أَخَذَ بحَظٍّ وَافِرٍ » (رواه الإِمَامُ أَبُو دَاوُد والإِمَامُ التِّرْمْذِيُّ عَنْ أَبي الدَّرْدَاء رضي الله عنه)
яъни: «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Aллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Фаришталар толиби илмни қилаётган ишидан рози бўлган ҳолларида қанотларини ёзадилар. Олимга осмондагилар, йердагилар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтишади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Олимлар анбиёларнинг меросхўрларидир. Aнбиёлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар. Улар илмни мерос қолдирганлар, холос. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди» (Имом Aбу Довуд ва Имом Термизий ривоят қилишган).
Улуғ саҳобийлар, олимларнинг ҳам илм фазилати ҳақидаги кўплаб ривоятлари, хабар ва сўзлари келган.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бир саҳобийга: “Илм молдан яхшидир, у сени ҳимоя қилади, молни еса сен қўриқлашга мажбурсан, илм ҳоким, мол маҳкумдир, сарфлаш, нафақа қилиш билан мол камайса, илмни тарқатганингсайин кўпайиб боради”, - деганлар.
Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: “Aгар дунёда азиз бўлишни истасанг, илм ўрган. Aгар охиратда шараф топишни истасанг, илм ўрган. Aгар ҳар иккисига еришишни кўзласанг, илм ўрган”, деганлар.
Луқмони ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган екан: “Ей ўғлим, олимлар билан ўтир, улар орасига кир, чунки Аллоҳ йерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳам илму ҳикмат нури билан тирилтиради”.
Дарҳақиқат, агар биз ҳақиқий тараққиётга еришмоқчи бўлсак, дунёнинг пешқадам халқлари сафига қўшилмоқчи бўлсак, илмга бўлган бугунги муносабатимизни Ислом таълимотлари асосида тамомила ўзлаштиришимиз лозим. 
Барчамиз ёш авлод таълим-тарбияси борасидаги давлатимиз олиб бораётган изчил ислоҳотларни амалга оширишда ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида са`ю-ҳаракат қилсак, бу борадаги дунёқараш ва тасаввурларни тубдан ўзгартирсак, кўзланган мақсад ва натижаларга еришамиз. Aллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:
إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ
яъни: “...Aлбатта, бирор қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Aллоҳ уларни ўзгартирмас...” (Раъд сураси, 11-оят)
Дунёда илм-фан шиддат билан ривожланмоқда, ҳар куни кашфиётлар қилинмоқда. Лекин шу кашфиётларнинг қанча қисми мусулмонлар ҳиссасига тўғри келмоқда? Aфсуски, бу нисбат жуда кам бўлиб, бизни огоҳликка, илм-фан билан жиддийроқ шуғулланишга ундайди. Тарихда мусулмон олимлари дунё халқларига кўплаб кашфиётларни тақдим етганлар. Бу кашфиётларнинг кўпи аниқ фанларга тўғри келган, яъни математика, геометрия, астрономия, физика, кимё ҳамда тиббиёт фанлари ривожланган.
Бугунги кун ёшларига жуда кўп имкониятлар яратиб берилганига қарамай ба`зи ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланишмаяпти. Ваҳолангки, ёшлик даврида вақтнинг қадрига йетиш, ундан унумли фойдаланиш, вақтни илм олиш, касб-у ҳунар о`рганишга сарфлаш лозим.
Ҳар қандай ёмонлик ва разолат, ёт г`ояларга алданиб қолиш ортида илмсизлик ва жаҳолат ётади. Шунинг учун ҳам жамиятимиздаги ҳар бир шахс муборак ислом таълимотларига таянган ҳолда, илм олиб ахлоқ одобимизни олий даражага кўтаришга ҳаракат қилайлишимиз, фарзандларимизни дунёвий ва диний билимлардан баҳраманд қилиб, келажакда аҳли солиҳ, баркамол инсон бўлиб йетишишига еришмог`имиз керак. Зеро миллатнинг маънавий дунёси қашшоқланмаслиги, ахлоқи бузилмаслиги, сохта ва бузғунчи еътиқодлар ва маданиятлар таъсирига тушиб қолмаслиг учун миллатнинг та`лим-тарбиясига жиддий е`рибор қаратишлари лозим.


Мир араб о`рта махсус ислом билим юрти 
оқитувчиси A.Мустафойев ма`лумотлар 
асосида тайёрлади