30.03.2025

Ибн Сино

Ибн Сино фалсафий меросида ахлоқи масаласи
Проблема этики в философском наследии Ибн Сины
Тҳе иссуэ оф этҳиcс ин Ибн Синаъс пҳилосопҳиcал легаcй
Каримов Анваржон Лутфиллоевич
Бухоро давлат Университети докторанти


Аннотатсийа. Мазкур мақолада Ибн Сино фалсафий меросида ахлоқий қарашларининг  ўзига хос хусусиятларига таъриф берилган. Мутафаккирнинг ахлоқий қарашларининг ўзига хос хусусиятлари, фалсафий таҳлили амалга оширилган. Ибн Сино фалсафий таълимотида «Ахлоқ ҳақидаги рисола», «Ахд рисоласи», «Руҳни тозалаш ҳақидаги рисола», «Донишнома», »Хайй ибн Яқзон», «Соломон ва Ибсол» «Қуш рисоласи» каби асарларида маънавият, маърифат, одоб-ахлоқ муаммолари илмий асосда ёритиб берилган.


Калит сўзлар. Ибн Сино, одоб-ахлоқ, ахлоқий қадриятлар,  маънавият, маърифат, билим,  инсонпарварлик,  инсон, нафс, меъёр, «Хайй ибн Яқзон» («Уйғоқ ўғли тирик»), «Ахлоқ ҳақида рисола», «Соломон ва Ибсол», «Рисолаи ишқи», «Донишнома»
Аннотация. В данной статье описываются особенности нравственных взглядов Ибн Сины в его философском наследии. Проведен философский анализ уникальных особенностей нравственных взглядов мыслителя. В философском учении Ибн Сины проблемы духовности, просвещения, нравственности излагаются на научной основе в таких произведениях, как «Трактат о нравственности», «Трактат о завете», «Трактат об очищении души», «Донишнома», «Хай ибн Якзан», «Соломон и Ибсол», «Птичий трактат».


Ключевые слова: Ибн Сина, манеры, моральные ценности, духовность, просвещение, знание, гуманизм, человек, нафс, стандарт, «Хай ибн Якзан» («Пробудившийся сын жив»), «Трактат о нравственности», «Соломон и Ибсол», «Рисалай Ишки», «Мудрость»
Аннотатион: Тҳис артиcле десcрибес тҳе спеcифиc чараcтеристиcс оф Ибн Синаъс морал виэwс ин ҳис пҳилосопҳиcал ҳеритаге. Тҳе униқуэ феатурес оф тҳе тҳинкеръс морал виэwс, а пҳилосопҳиcал аналйсис ҳас беэн cарриэд оут. Ин Ибн Синаъс пҳилосопҳиcал теачингс, тҳе проблемс оф спиритуалитй, энлигҳтенмент, моралс аре эхплаинед он а сcиэнтифиc басис ин wоркс суч ас «Треатисе он Моралитй», «Треатисе он Cовенант», «Треатисе он Пурифиcатион оф тҳе Соул», «Донишнома», «Ҳайй ибн Яқзан», «Соломон анд Ибсол», «Бирд Треатисе».
Кей wордс: Ибн Сина, маннерс, морал валуэс, спиритуалитй, энлигҳтенмент, кноwледге, ҳуманитарианисм, ҳуман, эго, стандард, «Ҳайй ибн Яқзан» («Тҳе Аwаке Сон Ливес»), «Треатисе он Моралс», «Соломон анд Ибсол», «Рисалаи Ишқи», «Wисдом»


Кириш.
Абу Али ибн Сино (980-1037) Шарқ Уйғониш даврининг буюк мутафаккири, йирик файласуф олим, ахлоқшунос, ёзувчи ва шоиридир.
Ибн Сино фанлар таснифи бўйича энг дастлабки илм бу олий илм ҳисобланмиш метафизикадир. Ибн Синонинг асарлари мазмун жиҳатдан Европада ўрта асрларда, Шарқда эса ҳозиргача чуқур из қолдирди. Ибн Сино ўрта асрларда башарият эришган комил инсон намунаси эди. Бу ўринда биз унинг барча фалсафий ва табиий илмлар соҳасидаги ютуғидан кўра, илоҳият соҳасидаги масалаларни ҳал қилишдаги маҳоратини назарда тутмоқдамиз. Зеро, ўрта асрлар шароитида ниҳоятда нозик бўлган илоҳиёт масаласини оқилона, мантиқ ёрдамида чиройли бир тарзда тушунтириш улкан матонат ва чуқур билимни тақозо қилган. 
Ибн Синонинг фалсафий қарашлари уч катта бўлим – метафизика, физика, логика мантиқдан ташкил топган, метафизика – илоҳиёт, вужуд ва мавжудот, дунёнинг бошланиши, тузилиши, таркиби ҳақидаги масалаларни талқин этади; физика-табиатшунослик масалалари, жисм, моддани ўрганиш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ўз ичига олади; мантиқ тўғри фикрлаш санъати, ақлий билиш шаклларини ўрганади. Умумий фалсафий масалалар назарий ва амалийга бўлиниб, ўз навбатида, уларнинг ҳар бири қатор илмларни ўз ичига олади
Ибн Сино фалсафий таълимотида «Ахлоқ ҳақидаги рисола», «Ахд рисоласи», «Руҳни тозалаш ҳақидаги рисола», «Донишнома»,»Хайй ибн Яқзон», «Соломон ва Ибсол» «Қуш рисоласи» каби асарларида маънавият, маърифат, одоб-ахлоқ муаммоларини илмий асосда ёритиб берди. Аллома ўзининг фалсафий таъломотида яхшилик ва ёмонлик, адолат ва адолатсизлик, роҳат ва азоб-уқубат, иффат, шарм-ҳаё ва беномуслик, сахийлик ва бахиллик, донолик ва жоҳиллик, севги ва нафрат, поклик ва нопоклик, вафодорлик ва бевафолик, камтарлик ва такаббурлик, манманлик, мақтанчоқлик сингари одоб-ахлоққа тааллуқли масалаларга алоҳида эътибор билан қарайди.
Тадқиқот обйекти ва қоълланиладиган методлар. Тадқиқотнинг обйекти сифатида мутафаккир  Ибн Сино фалсафий меросидаги  ахлоқ масалалари танлаб олинган. Мақолада тарихийлик, мантиқийлик, қийосий таҳлил, умумлаштириш, диалектик, герменевтик таҳлил, анализ ва синтез каби илмий билиш усулларидан фойдаланилган.


Натижа ва Муҳокамалар.
Ибн Синонинг одоб-ахлоқ ва инсонпарварлик ҳақидаги таълимоти катта илмий-амалий, тарбиявий аҳамиятга эга. Бу таълимот, инсон олам ривожланишининг тожи бўлиб, у буюк шараф ва ҳурматга лойиқдир, деган фикрга асосланади. Унинг тушунтиришича, инсон оламдаги мавжудотлар ичида энг буюк зотдир, фаришталардан ҳам софроқ ва покроқдир. Шунинг учун ҳам аллома ҳар бир кимсадан инсон номига лойиқ бўлишни талаб қилади.
Ижтимоий мавжудот бўлган инсон табиий муҳициз, ўзаро ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-ахлоқий муносабатларсиз яшамаган ва яшай олмайди деб ҳисоблайди. У одам табиат неъматларидан ташқари озиқ-овқат, кийимбош, уй-жойга, ўзаро мулоқотга, шахсий буюмларга, ахлоқан руҳан бойиб, дунёқарашини кенгайтириб боришга муҳтож. Одамлар деҳқончилик қилиш ва ҳунар орқали ўзларининг моддий эҳтиёжларини қондирсалар, оқилу донолар суҳбатидан баҳраманд бўлиш, китоб ўқиш, илм ўрганиш асосида маънавиятли, маърифатли бўладилар.
Ибн Синонинг фикрича, «Инсон руҳий маънавий оламининг тубанлашуви, тартибсизлиги ва беқарорлигининг сабаби – нафс. Соф муҳаббат ( кенг маънодаги) инсон маънавий дунёсига барқарорлик ҳислатини бағишлайди» [4:475]. Ибн Сино барқарорликнинг моҳиятини мўътадиллик тушунчаси орқали очиб беради ва барқарорликнинг мураккаб система сифатида мавжуд бўлган, доимий ҳаракатда, ўзгаришда бўлган инсон учун нақадар муҳим эканлигини аниқ, илмий ва тиббий асослар билан тушунтириб беради. «Айтамизки, соғлиқни сақлашда асосий нарса қуйидаги умумий ва зарурий сабабларни сақлаш билан боғлиқдир: мижозни мўътадил қилиш, ейиладига ва ичиладиган нарсаларни тўғри танлаш, гавдани чиқиндилардан тозалаш, тўғри тузилишни сақлаш, тўғри ва тоза нафас олиш, кийимлик нарсаларни тозалаш, жисмоний ва руҳий ҳаракатларни мўътадил қилиш, булар жумласига уйқу ва уйғоқлик ҳам киради» [2:42]. Ибн Сино беқрорликни инсон маънавий-руҳий ҳолатининг бузилиш ҳолати сифатида баҳолайди. Нафсни жиловлай олмаслик, инсон маънавий оламида тартибсизлик ва беқарорликни келтириб чиқаради, бу эса инсонни турли тубан ишларни қилишига олиб келади, деб ҳисоблайди. Бугунги кун синегетик ёндашув тамойлидан келиб чиқиб баҳолайдиган бўлсак, Ибн Сино беқарорлик тушунчасига бир ёқлама ёндашганлигини, беқарорликнинг инсон маънавий камолотидаги ўрнини тўғри баҳолай олмаганлигини кўриб ўтишимиз мумкин. Гап шундаки, инсондаги барча маънавий-руҳий ҳолатлар, ҳусусиятлар ва жиҳатларда меъёр ҳодисаси муҳим аҳамият касб этади. Меъёр инсоннинг барча ҳатти ҳаракатларининг, фазилатларининг, фаолиятининг мезони бўлмоғи лозим. Меъёрнинг бузилиши, инсоннинг энг эзгу фазилатларининг ҳам ўз моҳиятини йўқотиб, салбий характер ва оқибат келтириб чиқаришига олиб келиши мумкин. Ушбу қоидани деярли барча мутафаккирларнинг ижтимоий ахлоқий қарашларида кўриб ўтишимиз мукин. Масалан Навоий, инсоннинг барача ҳатти ҳаракатлари меъёр асосида тартибга солиниши лозимлигини таъкидлайди. Ҳаттоки энг олий инсоний фазилатлар бўлмиш, камтарлик, саҳийлик ҳам меъёрида бўлиши лозмлигини айтиб ўтган. Меъёрнинг йўқолиши ушбу фазилатларнинг мазмунини йўқолишига олиб келади. Масалан, саҳийликнинг меъёридан ошиши, исрофгарчиликни, камтарликнинг меъёридан ошиши, инсоннинг ўз қадр қимматини йўқотишига олиб келишини таъкидлаб ўтади.
Ибн Сино «Хайй ибн Яқзон» ( «Уйғоқ ўғли тирик») фалсафий қасидасида илм асло қаримайди, у оламни кезади, кишиларни жаҳолат ва нодонлик ғафлатидан уйғотади, деган ғояни илгари суради. Унинг ибораси билан айтганда, мантиқ илми фойдаси нақд бўлган илмлардан бўлиб, киши дидини ўстиради. Фикр доирасини кенгайтиради, билган-билмаганларини кўз ўнгига келтириб, тартибга туширади. [1:23].
Илми туфайли инсон ҳаётда қоқилмайди, хавф хатарли йўлдан юрмайди. «Маърифатчи ( ориф), - дейди мутафаккир,- ботир одам бўлади, шундай бўлмай ҳам бўлармиди? У ўлимдан ҳам қўрқмайдиган саховат эгаси бўлади, шундай бўлмай ҳам бўлармиди? У барча беҳуда нарсаларга ҳирс қўйишдан узоқ ва барча адашганларга меҳрибондир, шундай бўлмай ҳам бўлармиди? У ўз нафсонияти билан улуғвор бўлади, шундай бўлмай ҳам бўлармиди» [5:35].
Ибн Сино илм асосларини ўрганишнинг аҳамияти хусусида дастурий йўл-йўриқлар яратган буюк мутафаккирлар жумласидандир. Унинг фикрича, билимга эҳтиёж ҳам объектив заруриятни онгли тушуниш билан боғлиқ ма;навият, яъни англашилган мақсадлар тизимидир. Инсон ўзининг эҳтиёжини қондириш, бирор муаммони ҳал этишда ақл-идроки, заковати, иродаси, билим бойликларидан фойдаланади. Инсон амалий фаолияти илм асосида амалга ошади. Демак, билим, истеъдод, тажриба, малака асосида шаклланган маънавият инсон фаолиятига ўзига хос йўналиш, имконият беради.
Ибн Сино илм нарсаларнинг инсон ақли ёрдами билан ўрганилишидан иборатлигини таъкидлаб, шундай деган эди: «Билим деб, нарсаларни идрок қилишга айтилади. Бу шундайки, инсон ақли уни хато ва йўлдан тоймасдан туриб унга эришиши керак бўладиган нарсадир. Бордию бу далиллар очиқ-ойдин бўлсаю, исботлар чинакамига бўлса, у ҳолда бунга ҳикмат донишмандлик дейилади. [3:137].
Ибн Синонинг фалсафий қарашлари асосан учта йирик тизимдан ташкил топганлиги учун унинг барча фалсафий қарашлари назарий ва амалий жиҳатдан Ибн Синонинг энг машҳур асари «Китоб аш-шифо»1 да ўз ифодасини топган. У 3 та катта қисмдан, яъни мантиқ, тиббиёт ва илоҳиётдан иборат эди. Ибн Синонинг мақсади ҳаммага манзур бўладиган «Машриқ ҳикмати» ни яратиш эди. [6:106]. Барча назарияларнинг асосида илм ётади. Ташқи кўринишдан умумий назария ақлдан келиб чиқади. Ақл эса илоҳий оламдан, фаришта воситасида етказилади. Бу далилга кўра, фариштани билиш жаҳонни билиш асоси ҳамда ундаги инсон ўрнини белгилаш ҳам илм вазифасига киради. Шундан келиб чиққан ҳолда илоҳий илмларни тадқиқ этиш заруриятдир. 
Ибн Сино мутафаккир сифатида ақл ва илмга жуда катта эътибор қаратади ва ўз асарларида буларнинг ҳар иккисига ҳам жуда катта ўрин ажратади. Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, Ибн Сино илмга эгалик қилишни нафақат ақл билан боғлиқ санайди, балки уни ахлоқ ва инсонийлик билан қаттиқ боғланган деб ҳисоблайди. Шунинг учун алломанинг илм ва ахлоқ муносабатлари борасида билдирган фикрларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Ибн Сино «Ахлоқ ҳақида рисола» сида иффат, қаноат, сахийлик, шижоат, сабр, мулойимлик, сирни сақлай билиш, вафодорлик, камтарлик, адолатлилик каби маънавий ахлоқий қадриятларга таъриф беради. Ахлоқий қадриятлар Ибн Сино фикрича қотиб қолган қуруқ ақидалар эмас. Инсон ахлоқининг яхши-ёмон бўлиши шарт-шароитга, ижтимоий муҳитга, қолаверса, кишининг ўзига ҳам боғлиқдир. Чунки, мутафаккир талқинича, яхши ва ёмон хулқнинг ҳаммаси шароит, таълим-тарбия, одатланиш натижасида вужудга келади, яхши хулққа ҳам одат туфайли эришилади. Айни пайтда, одамларнинг яхши ва ёмон бўлишига ҳокимиятнинг таъсири ҳам бор деб таъкидлайди.
Ибн Сино «Соломон ва Ибсол» қиссасида қуйидаги ахлоқий-фалсафий фикрларни келтиради. Инсон иложи борича алдаш, рашк,ўч олиш, хусумат, бўҳтон, туҳмат, ғаразгўйлик, ичи қоралик, иффатсизлик каби ёмон хулқ феъл атворлардан ўзини қатъий равишда тийиб қочиб асраб юриши беъмани йўлларга кирмаслиги лозим.
Ибн Сино асарда Ибсолни улуғлаб одамларни ундай бўлишга даъват этади. Саломоннинг хотинини эса беҳаё, ғаразгўй, иффатсиз, ичи қора ва ёвуз, бахтсиз инсон сифатида қоралайди. У инсонларни беғараз самимий мажбуриятсиз яхшилик қилишга даъват этади. Зарурият ва мажбурият юзасидан эмас, балки чин дилдан, қалбан, бирон нарсага ғаразли мақсадни кўзламаган яхшилик-эзгуликни Ибн Сино ҳақиқий, мукаммал яхшилик деб кўрсатади.
Ибн Сино ўзининг «Рисолаи ишқи» асарида дунёда «Мавжуд бўлган жами борлиқ, ўз табиатига кўра камолот сари интилади. Камолот сари интилиш эса ўз моҳият эътиборила яхшиликдир деб кўрсатади.
У «Донишнома» асарида яхшилик тушунчаси икки маънога эга эканлигини, яъни биринчиси ўз табиатига кўра яхшилик, иккинчиси, бирор кимса учун қилинган яхшиликдан иборатлигини эслатиб ўтади. Яхшилик тушунчасининг мазмуни ва моҳияти, унга кенг ва тор маъноларда мукаммал таъриф бериш маънавият ва маърифат ҳақидаги Ибн Сино таълимотининг буюклигидан далолатдир.

Хулоса.
Ибн Сино илмни эгаллашда ахлоқийликнинг аҳамиятини жуда ардоқлайди. Ибн Сино асарларида берилган унинг фикрларининг чуқур таҳлили шуни кўрсатадики, аллома ўз даври муаммоларига жуда теран даражада кириб бора олган, шунингдек, қўйилган муаммоларга тўғри йўналишда ёндошиб, уларнинг туб илдизларини очиб бера олган. Ибн Синонинг расионал фикрлари ўрта асрлар арабзабон ижтимоий-фалсафий анъаналарнинг умумий контекстида жамиятнинг ижтимоий-ахлоқий ва гносеологик дунёқарашини тараққий этганроқ кейинги босқичига ҳозирлади. Шундай қилиб, Ибн Синонинг илм ва ахлоқийлик бирлиги концепцияси шунга олиб келадики, илм ашёларнинг моҳиятини англаш йўлида бирдан бир мақсад ҳисобланмайди. Илмнинг аҳамияти барчасидан олдин шахс ва жамиятнинг ахлоқий юксалишида унинг ўрни ва роли билан белгиланади. Фозил жамиятда илмнинг ўзи ахлоқий фазилатга айланади, у меъёрлар нуфузи ва ахлоқ тамойиллари билан қувватланади. 
Мутафаккир яшаган давр унинг идеалидан қанчалик йироқ бўлмасин, инсон ва жамият ахлоқий-ақлий комиллигининг реал варианти у томонидан илмдан ахлоққа ўтишда тасаввур қилинган. Бу, табиийки, гносеология соҳасида ҳам, ахлоқ соҳасида ҳам принципиал жиҳатдан янги муаммоларни қўйиш имконини бермас эди Ибн Синонининг маънавият ва маърифатга оид қарашлари ва таълимотида инсонни тарбиялаш, кишиларни тўғри йўлга солиб юбориш, одамлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни кучайтириш зарурлиги ҳақида фалсафий ғоялар ибратлидир.
Абу Али ибн Синонинг маънавият-маърифат, одоб-ахлоқ ҳақидаги таълимоти бугунги кунда ҳам баркамол авлодни тарбийлашда дастуруламал бўлиб хизмат қилади

Фойдаланилган адабиётлар

1. Абу Али Ибн Сино «Соломон ва Ибсол» қиссаси. Т., «Фан», 1979, 23-б.
2. Абу Али ибн Сино. Саламон ва Ибсол. Т.: 1980й. Б. 42
3. А. Ирисов Ибн Сино-Ўзбек педагогикаси антологияси Т., «Ўқитувчи» 1995 й 137-б
4. Ибн Сина (Авицена) Избранные философские произведение. М.: 1980й. Б 475
5. Ҳикматларга тоʼла бу дунё. Нашрга тайёрловчи ва таржимон А.Ирисов. Т., «Оʼқитувчи» 1997, 35-б
6. Фалсафа: Дарслик; М.А. Аҳмедова умумий таҳрири остида, Т. Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти наш., 2006, 106-бет.