БУХОРО ХАТТОТЛИК МАКТАБИ
Бухоро хттотлик мактаби ХVI - ХVII асрларда тараққиётнинг янги босқичларига кўтарилган. Бу даврда Бухорода хаттотлик тез ривож топиб, машҳур хаттотлар этишиб чиқган.Бухорода маданий ҳаёт маълум даражада тараққиёт пиллапоясига кўтарилаётган бир вақтда , Ҳирот хаттотлари ва мусаввирларидан бир қисми Бухорога келади.Бухоронинг ўзига хос бўлган янгича китобат ва ҳуснихат санъати ривож топади.ХВИ-ХВИИ асрларда яшаб ижод этган Бухоро хаттотлари ўзига хос услуб – мактаб яратадилар . Тарих саҳифаларида Мир Али Ҳиравий Фатхободий , Мирза Исматуллоҳ Мунший , Содиқ Мунший Жондорий , Мир Маъсум Бухорий , Аваз Бадалий Бухорий , Ҳожи Ёдгор , Домло Бобобек , Абдулмажид Махдум Бухорий , Субхонқули , Муҳаммад Ризо Намадий , Мирзо Мавлон Бухорий , Абдуллоҳ Савдо , Абдулваҳҳобхўжа , Абдулқодирхўжа , Мирзо Муҳаммаджон , Мирзо Ишоқ каби буюк хаттотларнинг номлари тез-тез учраб туриши бунинг ёрқин далилидир . Ўша даврда Бухорода куфий , сулс , ғубор , насх , насталиқ хатлари жуда ривожланган .
ХVI - ХVII асрларда Бухорода яшаб ижод этган буюк хаттот Мир Убайд Бухорий томонидан насх хати асосида янги хат равиши “Насхи Бухорий “ ( Мир Убайдий ) хати ихтиро қилинади . Бу хат насх хатиданн кўра йирикроқ бўлиб , узининг жозибадорлиги ва мўъжизакорлиги билан ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади.
Манбаларда айтилишича , кунларнинг бирида Мир Убайд Бухорий тушларида Муҳаммад (с.а.в.)ни кўрадилар. Пайғамбар (с.а.в.) Мир Убайдга қалам ҳадя этадилар. Мир Убайд уйғонганларида эса галам қўлларида бўлади . Ўша қалам билан ёза бошлаганларида мўъжиза рўй бериб , янги хат услуби – “Насхи Бухорий ( Мир Убайдий ) вужудга келади . Бу хат тез орада Ўрта Осиё , Афғонистон шимолида кенг таргажиб , мазкур хатда Қуръонни китобат қилиш бошланади . Қори Мирфайз Бухорий , Қори Абдулвоҳид Бухорий , Қори Аҳмад Бухорий , Мирзо Ҳошим Хўжандий , Муҳаммад Эрсорийлар “ Насхи Бухорий “ хтида Қоръон , “ Далоил ул хайрот “ , “ Фарзи айн “ сингари китобларни , хутбаларни китобат қилганлар . Кейинчалик улар чоп қилиниб ( тошбосмада ) ,халқ орасида оммалашган ҳамда севиб ўқила бошлаган .
Насталиқ хати ҳам Бухорода кенг ёйилиб , китоблар битилди . Хусусан, ХVI аср бошларида Бухорода яшаган Мавлоно Мир Али Ҳиравий Фатхободий кўп шогирд этиштирдилар. Уларнинг давомчилари - Мирзо Ёдгор , Мирзо фатҳуллоҳ Мунший , Мирзо Исматуллоҳ Мунший , Домло Бобобек каби буюк хаттотлар ўзларининг буюк ҳиссаларини қўшдилар.
Кейинчалик мазкур хаттотлик анъаналарини давом эттирган Домло Бобобек ҳам Бухорода кўплаб шогирдлар тайёрлаб бу соҳада ўзига хос мактаб яратганлар . Насталиқ хатини ўргатишда табиат гўзалликларидан илҳомланиб , ҳарфлар ёзилишини ҳайвонларга , меваларга қиёслаганлар ва ҳарфларни турли исм билан атаб шогирдларига таълим берганлар. Масалан: (айн) ҳарфига кўринишига қараб “фам ул- асад “ (шер оғиз ), “фам ул-суъбон “( илон оғиз ),”аззун намла “ (чумоли чимдиси ); (мим ) ҳарфига эса “ аждар мим”, “хурмойи мим “, “ ғунча мим” , “ мими тождор “ ва ҳоказо деб ном берганлар.Бобобек ҳазратлари ,хаттотликдан ташқари , адрас тўқиш билан ҳам шуғулланганлар.Ёзган хатларининг остига кўпинча “ Иштибар” , яъни соққачи деб имзо қўганлар.
Бобобек ҳазратларининг таниқли шогирдларидан Саид Умар , Мирзо Саримсоқъбек Жиззахий , Мулло Субҳонберди ( “Домлои Жим “ лақаби билан машҳур) кабилар давом эттирганлар.
Инқилобдан кейинги (1924-1991) йилларда Бухоро хаттотлик мактаби бошқа санъат ва ҳунарлар қаторида анча ривожланишдан тўхтади.Мустақиллигимиз шарофати билан , хаттотлик санъатининг ривожланиши учун кенг йўл очилди.
Сафаров Давлат,
Мир Араб ўрта махсус
ислом таълим муассаси ўқитувчиси