2024-2025 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан тадбир ўтказилди
Бугун 09.09.2024 йили Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2024-2025 ўқув йили тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир билим юрти анъанасига кўра Қуръони карим тиловати билан бошланди. Қуръон тиловатидан сўнг Мир Араб мадрасасининг фахрий устози, Баҳоуддин Нақшбанд масжиди имом хатиби Устоз Абдулғофур Раззоқ бухорий дуойи хайрлар қилиб бошланаётган янги ўқув йилини баракали бўлишлиги устоз ва талабаларнинг ишларига муваффақиятлар тилаб дуолар қилдилар. Сўнгра давлат мадҳияси янгради.
Тадбирда билим юрти мудири Жалолиддин домла Сабуров билим юртида эришилаётган ютуқлар, устоз ва талабаларнинг ўтган йилдаги қилган самарали меҳнатларини эслаб ўтдилар. Янги 2024-2025 ўқув йилида бунданда юқори марраларга эришишлари янги ўқув йилини намунали ўтказишлари учун тавсиялар бериб, устозларнинг бу шарафли ишларига омадлар тиладилар.
Тадбирда Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари Асадулло домла Нажмиддинов ҳам билим юртида устоз ва талабаларнинг эришаётган ютуқлари ҳақида гапириб ўтдилар.
Тадбир сўнгида билим юрти устози Абдулбосит домла Раҳимов устоз ва талабалар ҳақларига дуойи хайрлар қилиб бердилар.
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси
матбуот котиби Д. Алиев