МУСТАҚИЛЛИК БИЗГА НИМА БЕРДИ?
Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритганига 33 йил тўлди. Одатда мустақиллик бизга нима берди деган гап-сўзларни эшитиб қоламиз. Тўғрисини айтсак, мустақиллик бизга ниҳоятда кўп нарсаларни берди. Жумладан:
– Мустақилликнинг эълон қилиниши ўзбек халқининг қаддини ростлади;
– Мустақиллик натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлиги таъминланди;
– Мустақиллик сабаб жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳити кучайтирилди;
– Мустақиллик сабаб қонун устуворлигини таъминланди, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда рўёбга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди;
– Мустақиллик сабаб мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилди;
– Мустақиллик сабаб халқимизнинг билим ва маънавияти юксалди;
– Мустақиллик туфайли юртимизни жаҳон ҳамжамияти таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнати-ю, ёшларимизнинг ҳар соҳадаги ютуқлари, ғайрати ва азму шижоати туфайли ватанимизнинг шон-шуҳрати оламга ёйилди;
– Мустақиллик халқимизни жипслаштирди, уларнинг азалий орзу-умидларини рўёбга чиқарди;
– Мустақиллик шарофати билан Имом Бухорий, Имом Термизий, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Алишер Навоий, Амир Темур каби бобокалонларимизнинг давомчиларини тарбиялай бошладик;
– Мустақиллик шарофатидан биз ўз тарихимизни қайта ва объектив ҳолда ўргандик. Биз ўзимизнинг ким эканлигимизни, кимларнинг давомчилари эканлигимизни англаб олдик;
– Мустақиллик шарофатидан ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилдик;
– Мустақиллик сабаб Ватанга бўлган қадр-қиммат, садоқат ва меҳр-муҳаббат ортди;
– Мустақиллик сабаб динимизга бўлган қизиқиш, муҳаббат ортди;
– Мустақиллик сабаб инсон ҳуқуқ ва эркинликлари рўёбга чиқди;
– Мустақиллик сабаб кўҳна тарихимиз, тарихий обидаларимиз, осори атиқаларимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз қайта тикланди;
– Мустақиллик сабаб меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар кенг тус олди;
– Мустақиллик сабаб миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди;
– Мустақиллик сабаб муносиб тараққиёт йўлига ўтдик;
– Мустақиллик сабаб Наврўз байрами, Рамазон ҳамда Қурбон ҳайитларини нишонлаш имконияти туғилди;
– Мустақиллик сабаб собиқ иттифоқ даврида зўравонлик йўли билан йўқ қилинган миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, анъаналаримиз, маросим ва байрамларимиз яна халққа қайтарилди;
– Мустақиллик халқимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришга мустаҳкам замини яратди;
– Мустақиллик ҳар бир инсоннинг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этишини таминлади;
– Мустақиллик шарофатидан диний мазмундаги адабиётлар нашри йўлга қўйилди;
– Мустақиллик шарофатидан муқаддас ҳаж ва умра амалларини бажаришга шарт-шароит яратилди;
– Мустақиллик сабаб жадидчи ота-боболаримизнинг номи тикланди;
– Мустақиллик эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиши, қадр-қимматини англаши, муносиб ҳаёт кечириши, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиши каби имкониятларни яратди...
Шу кунларда давлат мустақиллигининг 33 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз. Биз келажак авлодга мамлакатимизнинг босиб ўтган мураккаб йўлини, унинг эришган муваффақиятлари-ю, ютуқларини эслатишимиз, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишларга, эришилган натижаларга холисона баҳо беришимиз, ушбу натижалар моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоачиликка етказишимиз мақсадга мувофиқдир.
Мақсуд Акромов,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси мударриси