02.03.2024

Бугун, 02.03.2024 йил Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида ота оналар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишнинг асосий мақсади билим юртида таъсил олаётган талабаларнинг ўқув машғулотлари тўғрисида ота-оналари билан давра суҳбати ўтказиш. 
Йиғилишнинг аввалида Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Жалолиддин домла Сабуров илм олиш фазилати ҳақида, таълим муассасаси ўқув ишлар бўйича мудир ёрдамчиси Исматулло Холназаров талабаларнинг дарсдаги ютуқ ва камчиликлари ҳақида гапириб ўтдилар.
Тадбир сўнгида Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари Асатулло Нажмиддинов йил давомида дарсларда фаол бўлган ва хулқ атворда пешқадам бўлган талабаларнинг ота оналарига ташаккурнома ва совғалар топширилдилар.


Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати