Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!!!
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бизнинг шу даражага етишимизга сабабчи бўлган буюк алломаларимизга ўз илмини мукаммал қилиб берган Аллоҳ таалога туганмас ҳамдлар бўлсин. Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васалламга дуру-ду саловатлар бўлсин. Барчамизга маълумки бутун дунёга илмни тарқалишига сабабчи бўлган йирик олиму- фузалолар мукаммал дин бўлган ислом нурида тобланишган ва барча илмий манбаларни Аллоҳ таалонинг каломи бўлмиш “Қуръони карим” ва Аллоҳнинг суюкли пайғамбари Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини ўрганиш орқали ҳосил қилишган. Бу илмий мерослар эса, улардан кейинги барча илмларни ривожланишига асосий дастак бўлган. Албатта бу илмлар доим ҳам бир текисда кетмаган. Бунинг сабаби оми халқларга динни ўргатаётган олимларнинг ва Аллоҳнинг ҳақ динини бошқа ўлкаларга ёяётган буюк подшоҳ ва қўмондонларнинг доимо душманлари кўп бўлганлигидандир. Бизнинг заминимизда ҳам бу каби олимларга қарши кучларнинг қабиҳликлари ҳаддан зиёд кўп бўлган. Шунинг учун ҳам илмнинг ривожланиши бир кўтарилиб, бир пасайиб турган. Бутун дунё тарихчилари ўша заминдаги юксалишларни иккита “ренессанс” - уйғониш даврларига бўлишади. Биринчи ренессанс (маърифий-ренессанс) IX-XII асрлани ўз ичига олади. Бу даврда бутун дунёни ларзага келтирган буюк алломалар яшаб ижод қилишган. Иккинчи ренессанс (Темурийлар ренессанси) XIV-XV асрларни ўз ичига оладиган буюк темурийлар даври бўлди. Шубҳасиз бу икки ренессанс ўзбек халқининг ҳақиқий куч қудратига ёрқин мисол бўла олади. Ўш вақтлардаги буюк алломларимизнинг ислом динига қўшган улкан ҳиссалари барокатидан Аллоҳ таало бизнинг жаннатмакон юртимизга ўз баракасини ёғдириб қўйгани шубҳасиз. Бу илоҳий барокат сабабидан бизнинг юртимизда буюк алломар жуда кўп бўлди. Лекин бундан 150 йил олдин бўлган кўнгилсизликлар ва зулматли кунларни барча ўзбек халқи чуқур қайғу билан эслайди. Мустамлакачи ҳукуматнинг тазйиқлари-ю, ўзимизнинг орамиздан чиққан шоқоллар ўзбек халқининг бу улуғворлигини йўқотмоқликка қаттиқ ҳарак қилдилар. Буни қисман уддаладилар ҳам. Аммо ўзбек халқи асло йиқилган эмас. Халқимизни ўйлайдиган арслонлар доимо туғулаверади. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори каби алломалар, Мадаминбек, Шермуҳаммадбек каби ўлимдан қўрқмайдиган қўрбошилар бу халқнинг мустақиллик йўлидаги орзу умидларини сақлаб қолдилар. Албатта бу ҳаракатлар ўз мевасини бериши керак эди, шундай бўлди ҳам. Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг сай-ҳаракатлари билан бу вазифа бажарилди. Мана ҳозир мустақил бўлган, буюк тарихга эга Ўзбекистон учинчи ренессанс остонасида турибди. Кундан кунга ошиб бораётган илм, ривожланаётган иқтисодиёт, ислоҳ бўлаётган жамият, кенг имкониятга эга ёшлар, шунга ўхшаш барча-барча ислоҳотлар бирин-кетин юксак даражага етмоқда. Юртимиздаги барча ўзгаришлар албатта бу юртнинг шонли келажаги учун пойдевор бўлмоқда. Бу келажакни қуриш эса албатта биз ёшларнинг қай тартибда илм олишимизга боғлиқ. Ўзбек ўғлонларининг дунё миқёсида эришаётган барча ютуқлари ўзбек халқини бутун дунёга танитмоқда. Мамлактимизнинг ҳозирги ютуқларини Янги Ўзбекистоннинг “Янгитдан уйғониши” деб баралла айта оламиз. Бу ислоҳотлар, бу тинч-тотувлик, яна бир ренессансни учқунланишига сабаб бўлди. Иншаллоҳ бу учқун алангаланиб, бизнинг ҳудудимиздан яна, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом ал-Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбандий, Имом Ғаззолий, Фаробий, Ибн Сино, ал-Хоразмий, Беруний, Алишер Навоий каби буюк алломалар, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, Амир Темур, Бобур каби ўзбекнинг шонли арслонлари чиқишига умид қиламиз. Албатта уларга муносиб авлод бўлишлик бизнинг мажбуриятмизидир. Бу улуғ мақсад ва ниятларни амалга ошишлигини Аллоҳ таалодан сўраб дуо қиламиз. Бизни ислом диёрида яратган ягона зот Аллоҳ таалога туганмас ҳамд-у санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллолллоҳу алйҳи ва салламга чексиз саловатлар бўлсин.
أللهما صل على سيدنا محمد و على آاله و صحبه و سلم. برحمتك يا أرحم الراحمين
Исроилов Абдурауф,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси 102-гуруҳ талабаси