30.11.2023

Учинчи Ренессанс ёшлар нигоҳида

 Азиз ўқувчи! Ушбу мақолада сиз энг ривожланган давлатларнинг аксарини тарихида бўлмаган , 2 буюк ренессансни бошидан ўтказган ва 3-ренессанс остонасида турган “Янги Ўзбекистон” нинг ёшлар нигоҳидаги талқинидан бохабар бўласиз.

 Ўзи ренессанс сўзи луғатда уйғониш, юксалиш деган маънога далолат қилиб, истелоҳда маълум бир давлатнинг тараққий этишини, ҳар тарафлама етук эканлигини билдиради. Бу мақолада олдин ўтган икки ренессансни сабабчилари, омиллари ва натижалари ҳақида тўҳталиб ўтишни ирода этмадик. Зеро, бу ҳақида қаердан маълумот қидирманг мисли йўқ даражада фактлар , далиллар ва маълумотларга дуч келишингиз айни ҳақиқат. 

Энди бевосита учинчи ренессанс туфайли содир бўлаётган ўзгаришларга тўхталсак. Бугунги кунда 3-ренессанс ҳар жабҳада ўз мевасини беришни бошлади. Қайси соҳани олманг албатта катта ислоҳотлар кетмоқда. Биз ёшлар учун имкониятлар эшиги шунчалик очиқки, буни эътироф этмаслик – катта хатодир!Биргина “Беш Ташаббус” лойиҳасини намуна қилиб оладиган бўлсак, қанчадан-қанча ёшларни жамиятнинг турли соҳаларида – китобхонлик, спорт, санъат – бир умум мақсад ортида бирлаштирди. Ўзим шахсан қатнашиб гувоҳи бўлган “ 1 миллион узбек coders” бепул инновацион платформасини Ахборот Технологиялари (ИТ) соҳасида Ўзбекистонда бўлаётган тараққиётга ёрқин мисол қилиб олишимиз мумкин. 

Яқинда, мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрига ташриф буюрдим, ва қадамжоларни, хусусан янги барпо қилинаётган Ислом Свилизатсияси марказини, зиёрат қиларканман, ўйга чўмдим, шунда атрофимни ўраб олган муҳташам обидаларга бир муддат термулиб қолдим. Қурилаётган обиданинг ҳайбати, шонли тарихимизни йодимга солди. Саволлар гўёки эсаётган шамолга ҳамоҳанг ҳолда ғир – ғир кела бошлади. “Аввалги даврларда (биринчи ва иккинчи уйғониш даври), қандай омиллар бор эдики, Фаробийлар, Бухорийлар, Хоразмийлар муқаддас тупроқ устида бисёр эдилар? Ва нима бўлдики ҳозир бундай бутун олам узра номи маъруф бўлган қомусий олимлар йўқ? Билмадим”. Шу каби саволлар қандайдир, тез-тез ҳаёлимга келадиган бўлди. Мадраса кириш имтиҳонида талаб қилинган Маънавият фанидан тайёрланар эканман, бир кун, “Тараққиёт стратегиясини” шарҳлаётган устозимизни “Учинчи Ренессанс”, “Янги Ўзбекистон” каби сўзларни такрор-такрор ишлатаётганларини пайқадим. Кейинроқ, Гоогле платформасига “Учинчи Ренессанс” қидирувини бердим. Ва мен кўп саволларимга жавоб олган президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларига дуч келдим: “ асрнинг бошларида юртпарвар, миллатпарвар боболаримиз — „жадидчилик“, яъни, янгиланиш ва эркинлик, адолат ва тенглик, илм-маърифат ва миллий ўзликни англаш ғояларини байроқ қилиб, кураш майдонига мардона чиққанларини барчамиз яхши биламиз, чор мустамлакачилик сиёсати янгича шаклда давом эттирилгани маърифатпарвар боболаримизга ўз мақсад-муддаоларини тўлиқ амалга ошириш имконини бермади. Лекин уларнинг эзгу орзу-ниятлари халқимизнинг қон-қонида, тарихий хотирасида сақланиб қолди ва ҳануз яшамоқда, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз” 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак  асрларда ҳам ўзбек диёридан бир қанча тараққиёт машъаласини елкаси узра кўтара биладиган жадид боболаримиз ажраб чиқишган. Аммо замон оғирлиги туфайли , ҳурриятимиз ўз қўлимизда эмас балки чор Россияси тарафида эканлиги бунга катта ғов бўлган. Энди бугунги кунимизга назар солсак, бизни ким тараққиётдан, юксалишдан (ренессансдан) жудо қиляпти? Фақатгина ўзимиз.Аҳир бизнинг қонимизда буюк олимлар уламолар қони оқмоқда! Бизнинг мақсадимиз илм йўлида дунё пешқадамларидан бўлиш эмасми ? Вақт келди биродарим белни маҳкам боғлайлик зеро юрт юксалсин!

 Боқижонов Икромхон,
 Мир Араб ўрта махсус ислом
 таълим муассасаси 1025-гуруҳ талабаси