Эркаклар бошлиқдирлар
Биламизки Ислом шариати нафақат бирминг тўрюз йил аввал туширилиб, ҳозиргача етиб келган, балки қиёматгача борадиган, ҳарқандай замон, миллат ва ҳолатга жавоб бера оладиган, мукаммал шариатдир. Ислом динининг асоси бўлмиш Қурони каримда жамиятниниг ҳар-бир жабҳаси қамраб олинган бўлиб, унинг ҳар-бир аъзоси ўзини тутиши ва бошқалар билан бўлган муносабатлари жуда дақиқиқ ва ҳакимона усулда кўрсатиб берилган.
Шундай муносабатлардан бири оиладаги эр ва хотин ўртасидаги муносабат бўлиб уларнинг оиладаги ўрни одилода тақсимлаб берилгандир. Аллоҳ таоло Нисо сураси 35-оятда:
الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ
“Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар” деб марҳамат қилади.
Бу оятда эркакларнинг аёллар устидан раҳбар ва оила бошлиғи эканлиги айтилибгина қолмай, бунинг сабаби дақиқ ва балоғавий усулда баён қилиняпти. Бунинг биринчи сабаби Аллоҳ таолол эркакларни куч-қувват ва иродада аёллардан устун қилиб қўйгани бўлса, иккинчиси оиладаги барча сарф харажатлар, уйланишдан бошлаб оилани боқиш, аёли ва болаларининг нафақаси унинг зиммасига юклангадир.
Бу ояти каримада эркакларнинг бошлиқ эканлиги айтилсада бу оилада аёллар ҳечким эмас ва уларнинг ўринлари эътиборсиз деган нарсани келтириб чиқармайди. Чунки бу оятда оддий инсон илғай олмайдиган нозик балоғавий усул қўлланган. Олимлар бу оятдаги “Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани…уcун” деган жумлани тафсир қилиб айтадиларки аслида Аллоҳ таоло “эркакларни аёллардан устун қилгани учун” деб айтса, бу қисқа ва ихчамроқ бўлар эди. Аммо “баъзиларини баъзиларидан” деб келтиришида буюк бир ҳикмат бордир, у ҳам бўлса эркак ва аёл гўёки бир таъна аъзоларидек, эркак бош бўладиган бўлса, аёл таънанинг бошқа бир қисмидир. Ҳеч бир аъзо бошқасидан устун бўла олмайди, қулоқ кўзнинг ўрнини босолмайди, қўл эса оёқни. Уларнинг таънадаги ўзига бириктирилган муҳим роли борки уни бошқаси адо этолмайди. Оиладаҳам аёлнинг ҳам эркакнингҳам ўз муҳим орни борки уларнинг бирисиз оила комил бўлмайди ва саодатга эриша олмайди.
Бу оятда яна бир бўшқа эътиборли ўрни борки у ҳам бўлса “эркак” калимаси “الرِّجَالُ” (ар рижал) яни граматик эътибор билан қаралганда “эркак жинси” маъносида келтирилган, бу эса ҳар бир эркак устун деган маънони келтириб чиқармайди. Қанчадан-қанча аёллар борки илмда, динда ва амалда эрларидан устундир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак эркаклар аёллар устидан раҳбар қилиндилар нафақат уларга ниманидир буюриб, нимадандир қайтаришлик учун, балки уларни ҳимоя қилиш, улар билан келишиб, ўзаро маслаҳат билан чиройли оила қуриш ва бу йўлда барча масъулиятни зиммасига олиб, бор куч-ғайратини сарфлашлиги учундир.
Юқорида зикр қилинган бир жумладаги икки балоғвий дақиқ маънолардан Қуръони каримнинг қанчалик балоғат ва фасоҳатда, ҳам мўъжаз шу билан биргаликда пурмаъно эканлиги, бу фақатгина оламлар Роббиси томонидан инсоният саодати учун туширилган мўъжизавий илоҳий китобдан бошқа нарса эмаслигига очиқ ойдин далолат бордир.
Исматилло Холназаров,
МирАраб ўрта махсус
ислом билим юрти мударриси