Мазҳаб аҳамияти
“Мазҳаб” сўзи арбча сўз бўлиб “йўл”, “йўналиш” деган маъноларни билдиради. Шаръий истилоҳда эса “бирор диний масала, муаммо бўйича муайян мужтаҳид олининг фатво чиқариш йўлидир”. Саодат асрида бирор масалага ечим топиш зарур бўлса, саҳобалар Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилишган. Набий алайҳиссаломдан замонларидан сўнг мусумонлар, катта саҳобаларга юзланганлар. Улардан сўнг тобеин ва табаъ- тобеъинлар даврида мужтаҳид даражасига етган олимларнинг Қуръон ва Суннат асосидаги мазҳаб (фатво йўллари)лари вужудга келди. Бу мазҳаблар ичида фақатгина тўрт мазҳабгина (Ҳанафий, Шофеъий,Моликий, Ҳанбалий) олдинга юзага келаган мазҳабларинг таълимотларини ўз ичига қамраб олиб, аҳлисунна валжамоада ўз шуҳратини топди. Бу тўрт мазҳабнинг тўғрилиги ва ҳақ эканлигига барча мусулмон уммати иттифоқ қилишган. Бизнинг диёрларимизда асрлар давомида ҳанафий мазҳабига амал қилиб келинмоқда, шу сабабли барча шаръий илмларни мукаммал ўзлаштира олмаганимиз сабаб, бир мазҳабга таяниб унга эргашмоқлик вожиб бўлади. Афсуски, баъзи ҳозирги ёшлар орасида шаръий билимларни мукаммал билмаслик оқибатида, бошқаларга тақлид қилиб ёки кимларнингдир гап сўларига учиб ҳанафий мазҳабидаги келган далиларга гумон билан қараб, инкор қилишгача боришди. Айни мана шундай масалалардан, қўлларни киндик остига боғлашдаги келган далиларни рад қилиб, жамият орасида турли хил ихтилофларни келтириб чиқармоқдалар. Гуёки бу масаладиги ҳанафий мазҳабдаги келган ҳужжатларни шубҳа ва гумон остига олиб, бошқаларни ҳам кўнгилларига ғулғула солдилар. Аслида ҳам шундайми? Ҳанафий мазҳабида олимлари, бу борада ўз асарларида ,“Ал-ҳидоя”, “Канзу-дақоиқ”, “Табйинул-ҳақоиқ”,Ал-баҳрур-роиқ, “Фатҳул-қадир”, “Мабсут” китобларида ишончли далиллар келтирганлар. Ҳаттоки, кўзга кўринган тобеъинлардан Суфён Саврий, ибн Роҳавайҳ, шофеъийлардан Абу Исҳоқ Марвазий каби олимлар, буни қувватлашган.
Жумладан,ҳанафий мазҳаби олимларидан Покистонлик Муҳаммад ибн Адуллоҳ Ал-Баҳлавийнинг “Адиллатул Ҳанафия” (Ҳанафийларнинг далиллари) асарида бу борадаги бир неча саҳиҳ (ишончли) ҳадиларни келтирадилар:
Биринчи ҳадис:
Алқама ибн Воил Ибн Ҳажар ўз отасидан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий алайҳисаломни намоза қўлларини ўнгини чапи устига қўйиб, киндик остига боғлаганларин кўрдим” дейдилар. (Ибн Абу Шайба ривоят қилган. Санади саҳиҳ ҳадис.) Ҳофиз Қосим ибн Қутлубуға “ Фи тахрижи аҳадисил ихтиёр шарҳил мухтор” асарида, бу ҳадиснинг санади жуда яхши дейдилар. Аллома Муҳаммад Абу Тоййиб Ал-Маданий Сунани Термизийнинг шарҳида: “Санад жиҳатидан бу кучли ҳадис”, деб марҳамат қиладилар. Шайх Обид Ас-сандий эса “Таволиъул-анвор”да ровийларнинг ишончли эканлигини айтишади.
Иккинчи ҳадис:
Ҳажжож ибн Ҳассон раҳматуллоҳи алайҳ, тобеъинлардан Абу Мужлиз раҳимаҳуллоҳдан сўрадим, “Намозда қўлимни қандай қўяман”?. Айтдилар: “Ўнг кафтингни ичкари қисмини чап кафтингни уски томонига қилиб, киндигингни остига боғлайсан” дедилар. Санади саҳиҳ ҳадис. Абу Бакр ибн Абу Шайба “Мусаннаф” номли китобларида ривоят қилган.
Учинчи ҳадис:
Иброҳим Нахаъий тобеъинлардан айтадилар: “ Намозда қўлини ўнгини чапини устига қўйиб, киндик остига боғлайди”. Санади ҳасан.(Абу Шайба ривояти.) Абу Ҳанифанинг сўзларига кўра : “Катта тобеъиннинг фатвоси саҳобалар замонида зоҳир бўлган бўлса, унинг сўзи ишончли ҳужжатдир”, дейдилар.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ўнг кафтни чап кафт устига қўйиб, киндик остига боғлашлик суннат амалдир”, дедилар. Бу ҳадисни Имом Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Аби Шайба, Дорулқутний, Байҳақийлар ривоят қилганлар. Бу ҳадисни баъзилар заиф деган бўлсаларда, усул қоидасига кўра, амалда фазилат саналган ишларда заиф ҳадиснинг ўзи ҳам кифоя қилади.
Мўътабар саҳиҳ китобларида, ўнг қўл чап қўл устида боғлашдаги далиллар келган, аммо қайси ўринда боғлашликка қатъий далил келмаганлиги боис, уламолар ихтилоф қилганлар. Шу сабаб ҳар бир мазҳаб соҳиблари бу ўринда ўз далилларини келтириб, Шофеъий мазҳаби юрак устида, Ҳанбалий мазҳабида кўкрак устида , Моликий мазҳабида қўллар икки ёнга туширилган бўлса, Ҳанафий мазҳабига кўрақўллар киндик остида тутади ҳамда кичик (жимжималоқ) ва бош бармоғи билан бўғимни боғлаб, қолган учта бармоғини билагининг устига қўяди.
Ҳанафий уламоларнинг намозда қўлини боғлаб, киндик остига қўйиш ҳақидаги келаган ривоятларни қабул қилганлирини қуйдагича тушинтирадилар: “Катта кишиларинг олдида шу одоб билан турилади,намозда эса, Аллоҳнинг ҳузурида турамиз. Бу ерда тавозуъ (камтарлик)нинг кўриниши бор. Модомики, банданинг олдида шундоқ турилгандан кейин, Аллоҳнинг ҳузурида одоб билан туриш янада зуруроқдир”, дейдилар.
Мазҳаблар - гўёки бир дарёдан оқиб келаётган тўрт анҳорга ўхшайди. Уларнинг ҳар бирлари, ўз ижтиҳодлари билан Жаноб Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган шариъатдан ҳукмлар олишган. Уларнинг бир масалада қарашларинг турличалиги, уларни келиша олмасликларидан эмас. Ваҳоланки, бу билан шариатнинг барча жабҳасини қамраб олган. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадинада туриб ўз мазҳабларини шакллантиришда намозда қўлларини икки ёнга тушириб ўқишлик далилини қувватлаган. Бу Имом Моликнинг бундан бошқа далилари бўлмаган, дегани эмас. Бир йигит Аллома Кавсарийнинг олдига келиб: “Бўлди, мен Моликиядан чиқдим, кўлларни икки ёнга тушириб ўқимайман. Мана ишончли ҳадислар бор экан” деганда. Аллома Кавсарий ҳалиги йигитга қараб: “Эй йигит сен ўқиб билган ҳадисни Имом Молик ўқиб билмаганми”деган эканлар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад салаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Умматимнинг бир масалада ўзаро ихтилофи раҳмат”, деб таъкидлайдилар. Ана энди тўрт мазҳабиннг намозда тўрт ҳолатни қабул қилганлари, дунё бўйча Пайғамбаримиз салаллаоҳу алайҳи васалламнинг барча суннатларига амал қилиниб келинятганлигига далолат қилади. Худди шундай бошқа масалаларда ҳам тўрт мазҳаб Набий алайҳиссаломни барча суннатларини қамраб олганлар. Агар ҳозир бир суннатни қабул қилиб, бошқасини рад қиладиган бўлса, тарки суннат бўлиб, банда гуноҳкор бўлади. Бир мазҳабнинг , ўз вақтида ушбу суннатни бажаришлари бошқаларининг бўйнидан соқит қилади. Бундан мазҳабинг нечоғлик аҳамиятли эканлиги кўринади.
Жалолиддан Сабуров,
Мир Араб ўрта махсус
ислом таълим муассасаси мудири