07.04.2023

Истиржоъ айтиш

Абу Салама розияллоҳу анҳу, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмикдош акалари, аммалари Барронинг ўғли. Уҳудда яраланганлар ва ҳижратнинг 4-йилида вафот қиладилар. Бу кишидан бир дона ҳадис ривоят қилинган ва шу ҳадисга амал қилинган.
Ҳадис: Абу Салама розияллоҳу анҳу айтадилар: 
" Пайғамбар алайҳиссаломдан эшитганман, у киши:

إِذَا أَصَابَتْ أَحَدَكُمُ المُصِيبَةُ فَلْيَقُلْ إِنَّا لِلّهِ وَ إِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُون اللَّهُمَّ إِنِّي أَحْتَسِبُ مُصِيبَتِي عِنْدَكَ فَأْجُرْنِي فِيهَا وَاخْلُفْنِي بِهَا خَيْرًا مِنْهَا

"Агар сизлардан бирортангизга мусибат етса биз аллоҳникимиз ва унга қайтгувчимиз. Аллоҳим сенинг ҳузурингдан мусибатимга савоб умид қиламан, менга ажр бер ва бунинг эвазига менга бундан ҳам яхшироғини бергин" деб айтсин" дедилар.


Абу Салама розияллоҳу анҳу бу ҳадисни аёллари Умму Саламага айтадилар. Абу Салама ҳижратнинг 4-йили вафот қилганларидан кейин, Умму Салама онамиз " менга мусибат етди ва эримдан эшитган шу ҳадис ёдимга келди. Шу дуони айтмоқчи бўляпман аммо, "менга ажр бергин ва бунинг эвазига менга бунданда яхшироғини бер" деган жойига келганда тўхтаб қоляпман, чунки менга Абу Саламадан кўра яхшиси йўқ эди. Лекин Росулуллоҳ айтган эканлар, умматга шуни тавсия қилган эканлар, деб айтдим" дейдилар. Бир неча муддат ўтиб Умму Салама онамизнинг иддалари чиққанидан кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан совчи келади. Умму Салама онамизга совчи бўлиб Росулуллоҳнинг ўзлари келдилар. "Аллоҳга қасамки Абу Саламадан яхшиси келди " дейдилар. Абу Саламадан Аллоҳ рози бўлсин!

Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти талабаси 
Шарифжонов Ҳожиакбар 
манбалар асосида тайёрлади