МИССИОНЕРЛИК ҲАРАКАТИ
Динимизда муъмин-мусулмон учун исломий ақида жуда эътиборли хисобланади. Ҳар биримиз туғилганимиздан то вафот этгунимизга қадар муқаддас динимиз арконларига риоя қилиб яшаймиз керак. Аждодларимиз динимиз таълимотини асрлар давомида маҳкам бел боғлаганлари боис табаррук заминимиз ҳар соҳада дунё тамаддунига бешик бўлди.
Аллоҳ таоло ўзининг каломи Курьони каримда шундай марҳамат қилади: «Ана энди бугун, динимизни камолига етказдим, неъматини таъмомила бердим, сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим.» («Моида» сураси 3-оят). Ислом дини арконларини камолга. етганини, инсонлар учун айнан уни дин сифатида танланганини баён этаётир.
Сўнгги пайтларда миссионерлик ҳаракати дунё микёсида диний ақидапарастлик, фундаментализм, эксремизм, терроризм, гиёҳвандлик каби глобал муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Бу иллатларга қарши курашиш ҳозирги вақтда дунё миқёсида глобал долзарб масала, глобал муаммо сифатида эътироф этилмоқда.
Миссионерлик – маълум ки лотин тилидан “missio”, яъни “жўнатиш”, “топшириқ” сўзидан олинган бўлиб, диний ташкилот шаклларидан биридир. Унинг мақсади ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганлар ёки бошқа динларга мансуб шахсларни муайян динга киритишдир. Аслида эса миссионерлар муайян ижтимоий гуруҳнинг сиёсий мақсадларини амалга оширишни ўз олдиларига вазифа сифатида қўядилар. Миссионерлик христианликка хос. Византия империясининг давлат дини сифатида эълон килинган. Миссионерлик бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш бўлса, пролетизм - тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбурлашдир. Миссионерлик динлар орасида табиий мувозанатнинг бузилиши, динлараро зиддиятнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи қонунга зид бўлган иллатлардан биридир.
Ўз динидан воз кечиб, турли секталар этагини тутган кимсалар ҳамон учраётгани кишини ташвишга солади.
Секта фақат ўзини «ҳаётга етказувчи» деб даъво қиладиган, аслида эса муаййан сиёсий ва иқтисодий максадларни кўзлайдиган гуруҳдир. Миссионерларнинг ҳаракатдаги аъзолари ката-катта жамоларга кириб борадилар ва уларга ўзларининг муомала маданиятлари билан таъсир ўтказадилар. Уларнинг услубий воситалари табиий соха: Хайрия ёрдами кўрсатиш, таълим соҳаларини эгаллаш, ёш авлодни йўлдан уришдир. Аллоҳ таоло бандаларини ғулувдан қайтариб: «Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалгитганларнинг ҳавойи нафсларига эргашмангиз!» («Моида» сураси 77-оят) дея огоҳликка чақиради.
Ҳозир дунёда миссионерлик ўз ташкилий асосларини яратишда кўпинча нашриётлар, хайрия ва нодавлат нотижорат ташкилотлар мақомидан фойдаланишга уринишмокда. Бундан ташқари баъзи ташкилотлар табиий уюшма ниқоби остида ҳам фаолият олиб бормоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси хузурида «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилгани кам таъминланган оилалар, эҳтиёжманд фуқароларга моддий ёрдам курсатаётгани турли ғаразли мақсадларда изғиб юрган кишиларнинг халқимиз ҳаётида оғу солишнинг олдини олаяпти.
Дин миллий маънавиятнинг таркибий қисми, миллатни бирлаштириб турувчи муҳим омиллардан ҳисобланади. Миссионерлик ҳаракатлари орасида Ислом дини кенг қулоч ёзган Миллий қадриятга айланган давлатда яшовчи миллатни бўлиб ташлашга қаратилган ғаразли сиёсат ётганини ва у келтириб чиқарадиган фожиаларни англаб етиш мумкин.
Миссионерлик ва пролетизм билан шуғулланувчиларга Ўзбекистон Республикаси Консититуциясининг 31-моддасида «Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл кўйилмайди» - деб ёзиб куйилгани ва шундай ҳаракатлар содир этилганда жиноий жавобгарликка тортилиши таъкидланган. Шу билан бирга Миссионерликка карши курашиш масалалари Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўгрисида»ги қонунда хам белгилаб қўйилган. Қонунга биноан: «Бир диний конфециядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар (Прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар». (5-модда)
Миссионерларга эргашаётганлар кўпаймаслиги, диндошларимизнинг сафи кенг ва мустаҳкам бўлиши учун ҳар биримиздан улкан масъулият, эътибор талаб этилади. Биз динимиз кўрсатмаларида баён этилгани каби яқин кишиларимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Халқимизга ўз динига содиқ, динимизнинг софлигини, инсонпарварлигини, пок, мусаффолигини тушунтиришимиз лозим. Миссионерларнинг қабих ниятларидан огоҳ этиб ҳамиша огоҳ бўлиб яшайлик.
Нарзилло Ахмедов
“Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистранти