07.03.2023

ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИКНИ ҚАДРЛАШ ИНСОНЛАРНИНГ ШАРАФЛИ БУРЧЛАРИДИР!

Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг катта неъмат эканини таъкидлаб шундай деганлар: яъни: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У –  хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик” (Имом Бухорий ривояти).
Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таъолонинг беҳисоб бўлган буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари балки, унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим.
“Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасаммки, агар (берган неъматларимига) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукурлик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” деб марҳамат қилган. (Иброҳим, 8).
Мазкур ояти каримани тинчлик ва хотиржамлик учун нима даҳли бор деб фикр қиладиган инсонларга динимиз чиройли жавоб берган. Яъни биз юқорида тинчлик ҳам неъматларнинг энг улуғи эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз  Муҳаммад (с.а.в.)дан ҳадисни эслаб ўтдик. Мазкур ҳадисга мувофиқ бу буюк икки неъат бардавом бўлиши учун ҳам инсондан шукр ва қадрлаш талаб этилар экан. Тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш эса, муқаддас динимиз ва давримизнинг энг долзарб шарафли вазифаларидан ҳисобланади. Инсон ким бўлишидан қатъий назар, ўзи яшаб турган, Аллоҳ неъмат қилиб берган Ватани, унинг зилол сувлари, ҳавоси, нози неъматлари ва бошқа барча шароитларига шукр қилиб, уни зиёда бўлишини сўраб дуо қилиши, Яратганинг, Ватанининг, жамияти ва оиласи олдидаги шарафли бурчидир.
Бугун дунёда тинчлигини ва хотиржамлигини йўқотган мамлакат ва у Юртларда истиқомат қилаётган инсонлар ҳаётлари, таъбир жоиз бўлса нурафшон нурни йўқотган, зимистон ичида қолган инсонларга ўхшади. Бу ҳолатни кўрган, эшитган инсонда бир аламлик дард пайдо бўлдаи. Бу ҳолатлардан кўриб, эшитиб турган инсонлар ибрат олиб, хулосалар чиқариб, ўзлари учун инъом қилинган тинчлик ва хотиржамликни қадрлашлари, асраб авайлашлари лозим бўлади.
Тинчлик ва хотиржамлик – барча даврларда мамлакатлар, жамиятлар, оилаларда яшаган инсонларнинг талаб қилган асосий мақсади бўлиб келган. Бу икки неъмат учун қилинган қанча ҳаракатлар, харажатлар ҳам сўзимизга мисолдир.
Тинчлик ва хотиржамлик неъматлари башарият уни сақлаш учун хоҳ қимматли бўлсин, хоҳ арзон бўлсин барча нарсасини, ақл-заковат, мол-дунё ва куч-қувватини сарфлашига ҳақли бўлган улуғ неъматлардан экани, буни бардавом бўлиши учун унинг сабаблари, уни тутиб турувчи омиллари ва устунлари ҳам бардавом бажарилиши лозим бўлади.
Тинчлик ва хотиржамликни сақлаш, уни қадрлаш учун инсонларни, ёш авлодни, эркак-аёлларни, хуллас ҳар бир шахсни Аллоҳнинг тоатида, Аллоҳга маъсият қилишдан қайтариш, берган неъматларини қадрлаш асосида тарбиялаш лозим бўлади. Шунингдек, ҳар бир инсон ўзининг бурчи ва мажбуриятларини яхши билиши ва унга қатъий амал қилиши динимизнинг талаб ва тавсияларидандир.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиз каби, инсон учун тинчлик ва хотиржамлик зарур ва бу муқаддас динимизнинг, давримизнинг талабидир. Бу хусусида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) яна бир ҳадисларида шундай деганлар: “Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди”. (Имом Бухорий ривоят).
Жаҳонда рўй бериб турган нотинчликлар, кишини дилини хуфтон қиладиган ҳолатлар, бўлиб турган турли воқеа ва ҳодислардан бугун ғафлатда қолиш ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мамлакатларни, жамиятни, оилаларни, инсонни ҳалокат ва фалокатга учратадиган энг ёмон мусибатлардан бу – бепарволик, ғафлат, лоқайдлик ва шунга оид ёмон ҳислатлардир. Бу инсонларга кўринмайдиган иллатлардан, касалликлардандир десак муболаға бўлмайди. Шунинг учун ҳам жаннатмакаон Ватанимиз фуқаролари, барча-барчамиз мазкур ёмон ҳислатлардан чиқишимиз лозим ва лобуддир.
Бепарволик, ғафлат, лоқайдликлардан динимизда қатъий қайтариб, у каби иллатларга тушмасликка тарғиб этган.
Хулоса қиладиган бўлсак, динимизнинг тинчлик ва хотиржамликка бўлган Аллоҳ таоло Юртимиз тинчлиги ва хотиржамлигини барқарор ва бардавом, халқимизнинг ҳаётини фаравон қилсин.
Нурисломов Муҳаммад
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 3-босқич талабаси