07.02.2023

Аллоҳнинг зикри билан қалблар ором топади!

Қуръони каримдаги ушбу оят ҳам шунга далил бўлади:

فَٱذۡكُرُونِيٓ أَذۡكُرۡكُمۡ وَٱشۡكُرُواْ لِي وَلَا تَكۡفُرُونِ ١٥٢

“Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз!” (Бақара сураси, 152-оят).

Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилган ушбу ҳадисда: “Сизларга амаллар ичида даражангизни юқорига кўтарувчи, олтину кумуш садақа қилгандан ҳам яхшироқ, душманингизни қувиб солиб ўлдирганингиздан ва ўзингизни бўйнингиз қисилиб, шаҳид бўлганингиздан ҳам яхшироқ бир амалнинг хабарини берайинми?” деганларида, саҳобалар ҳайратланиб: “Эй Расулуллоҳ, у қайси амал экан?” дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг зикри”, деб жавоб бердилар.           

   (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).