Илмсиз фатвога шошилиш
Ислом динининг улуғлиги, муқаддаслиги бор. Уни ҳурматсиз қилиш ҳам, нуқсон етказиш ҳам жоиз эмас, уни ўзгартириб бўлмайдиган ва алмаштирилмайдиган ҳукмлари, қонун ва қоидалари бор. Уни барпо этиш ўрнига бузадиган сўзларни қачон айтилганига қарамасдан ноёб фатволарни тарқатиш Шариат ва ҳукмларининг муқаддаслигини бузиш ҳисобланади.У динни бузиб, чалкашлик ва фитна қўзғатади, ақл, илм ва динда заиф кимсаларни васвасага солади, сабаби у ҳақиқатни ботил тимсолида кўрсатади, ботилни эса ҳақиқат тимсолида намоён қилади.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бир киши менга Робия ибн Абу Абдурраҳмоннинг олдига кирганини ва уни йиғлаётган ҳолда кўрганини айтдилар ва унга: «Сени нима йиғлатаяпди?» дедилар. Бошингизга мусибат келдими? У зот Йўқ, илмсиз кишидан фатво сўралди ва динда жуда катта ёмон ишлар бўляпди» дедида, сўнг «бу ерда фатво бераётганларнинг баъзилари қамоққа ўғрилардан кўра муносиброқдир» дедилар.
Илмсиз фатво беришга шошилиш ва Аллоҳ таоло ҳақида ўринсиз гапириш, туҳмат, уйдирма, саҳиҳ далилларга зид бўлган сўзларни олиш, заррача тушунчага эга бўлган кишига яширин бўлмаган заиф, мансух ва рад қилинган далилларга суянадиган жуда кам учрайдиган гапларга эргашиш катта хавф-хатарлардандир.
Қачонки қизғин ва жамоат масалаларига илимсиз ва мулоҳаза юритмасдан муҳокама қилиб шўнғиб кетиш, исломга зид ва уламолар ёмон санаган нарсаларни келтириб чиқариб, уни исломдан деб айтиш хатарни янада кучайтиради.
Саҳнун ибн Саид раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Фатво беришга энг жасур кишилар билими паст бўлганлардир». Ибн Ваҳб айтадилар: «Мен Молик розияллоҳу анҳунинг шундай деганини эшитдим: «Фатвода шошқалоқлик нодонлик ва бузилишдир». Имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Мен фатво беришга лойиқ бўлатуриб, токи етмиштаси менга гувоҳлик бермагунича фатво бермадим.» Яъни илм аҳлидан етмиштаси деган эди. Абдурраҳмон ибн Маҳдий: «Биз Молик билан бирга эдик, бир киши унинг олдига келди ва у: «Эй Абу Абдуллоҳ, мен сенга олти ойлик масофали сафардан келдим», юртимнинг аҳли мени сенга бу ҳақда сўрашимни буюрди» деди ва саволни сўради. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: «Билмайман», дедилар, шунда у киши ҳайратда қолди! Ва деди: Агар мен ўз юртимнинг одамларига қайтиб келсам, уларга нима дейман? деган эди, Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: «Сиз уларга Молик: «Билмайман» деди, деб айтинг деб жавоб қилдилар.
Ал-Марвазий айтадилар: «Мен Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбалнинг: «Банда Аллоҳдан қўрқсин, нима айтаётганини ва нима гапираётганини қарасин, чунки у масъулдир», деганини эшитдим».
Ўтган солиҳлардан баъзилари айтадилар: (Сизлардан бирингиз: «Аллоҳ фалон нарсани ҳалол қилди, фалон нарсани ҳаром қилди», дейишдан сақлансин. Агар у шундай деса Аллоҳ таоло унга: «Ёлғон айтдинг. Мен фалон нарсани ҳалол ва фалон нарсани харом қилмадим», дейди ва «Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол бу ҳаром», деяверманглар. Албатта Аллоҳга ёлғон тўқувчилар нажот топмаслар. Уларга озгина матоҳ ва аламли азоб бор». Наҳл сураси 116-117-оятлар.
«Сен: Роббим фақатгина ошкора ва яширин фаҳш ишларни, гуноҳларни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳга ҳеч қандай ҳужжат тушурмаган нарсаларни ширк қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсани айтишни ҳаром қилган холос», деб айт.» Аъроф сураси 33-оят.
Адашган ғоялар, нотўғри эътиқодлар, бузуқ гаплар фақат олимлар билан ўтиришни, улардан илм олишни тарк этиш ва илмсиз, ҳавои нафсига эргашганлардан фатволар олишдан келиб чиқади.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн ул-Ос розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Аллоҳ одамлар орасидан илмни тортиб олмайди. Лекин илмни олимларни вафот қилдириш билан олади ҳатто биронта олим қолмайди. Сўнг одамлар жоҳил раҳбарларни ўзларига бошлиқ қилишадилар ва улардан фатво сўрашадилар. Сўнг улар илмсиз фатво берадилар, адашадилар ва йўлдан адаштирадилар».
Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ улар ҳақида шундай деган: «Баъзан, улар халқни аҳли сунна вал жамоадан узоқлаштириш учун ўзларининг фатволарини халқнинг қулоғига қуйиб уларнининг сўзларини эшитишни ёмон кўрсатдилар».
Хулоса қилиб атадиган бўлсак, юқорида ўтган оят ва ҳадислардан ҳам кўриниб турибдики, фатво беришда кўп жасорат кўрсатмаслик, имкон қадар ундан инсон ўзини сақлаши ва бирон масала сўралганда у масалани ўз аҳлидан сўрамасдан унга фикр билан жавоб айтишни оқибати ва жазоси жуда оғир бўлишидан қўрқишимиз ва сақланишимиз лозим. Шунингдек, ғайриоддий фатволардан эҳтиёт бўлишимиз, фазилатли ва илм аҳли бўлган уламоларимизни эъзозлашимиз ва улардан илм олишимиз керак бўлади. Чунки, мана шундай тадбирли бўлишимиз катта фитналардан омонда бўлиш йўлидир.
Ҳусниддин Авлақулов,
Мир Араб ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси