24.11.2022

Иймон келтирдик ва тасдиқладик.

Уни мақташлик ҳақли бўлган Зотга ҳамдлар бўлсин. Башариятнинг энг яхшиси бўлган набийимиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга саловатлар бўлсин. 

Биламизки ҳар бир бандага ўзининг Холиқи бўлган Aллоҳ таолога тили билан иймон келтириши ва қалби билан Худони ягона, ҳеч шериги йўқ Зот эканлигини тасдиқ қилиши вожибдир. Бунга Aллоҳ таолони қавли бор. 

لَوۡ كَانَ فِيهِمَآ ءَالِهَةٌ إِلَّا ٱللَّهُ لَفَسَدَتَاۚ فَسُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ رَبِّ ٱلۡعَرۡشِ عَمَّا يَصِفُونَ ٢٢ 

Агар у(осмонлару ер)ларда Аллоҳдан ўзга «худо»лар бўлганида, бузулиб кетар эдилар. Аршнинг Робби Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир. (Борлиқни бир зот яратган, бир зот идора қилиб, бошқариб туради. Борлиқ шунга бўйсунади. Шу боис ҳам ҳадсиз-ҳисобсиз бўлишига қарамай, борлиқда қойил қоларлик даражада низом ва мутаносиблик ҳукм суради. Агар борлиқни яратган, уни идора қилиб турган зот биттадан кўп бўлса, ўша зотларнинг иродаси бир-бири билан, албатта, тўқнашар эди. Оқибатда борлиқда номутаносиблик келиб чиқар, жипслик йўқолар ва низом бузилар эди. Модомики борлиқ бир низомда турибдими, мутаносибми, демак, уни яратган ва тадбирини қилиб турган зот битта.)

(Анбиё сураси 22-оят)

Борлиқни бир Зот яратган. Бир Зот идора қилиб,бошқариб туради. Бутун борлиқ унга бўйсинади.Шу боис борлиқда ҳайрон қоларлик даражада низом ва мутоносиблик ҳукм суради.

Aгар борлиқни яратган,уни идора қилиб турган Зот биттадан кўп бўлса, ўша зотларнинг иродаси бир-бири билан тўқнашар эди.Оқибатда эса, борлиқда номуносиблик келиб чиқар, жипислик йуқолиб, низом бузилар эди.

Модомики борлиқ бир низомда жорий бўлиб турибдими, демак, илоҳ ягонадир.

Биз эса анашу ягона илоҳга тилимиз билан иқрор,қ албимиз билан тасдиқ қилишлигимиз шартдир.

Бордию тил билан иқрор бўлиб, қалб билан тасдиқ бўлмаса, у иймон емас. 

Қалбда Aллоҳнинг борлигини билиб, ҳис қила туриб, тил билан иқор бўлмаса бу ҳам иймон емас.

Диёр Аҳмедов,

Мир Араб ўрта махсус 

ислом билим юрти мударриси