08.11.2022

Намозда тиловат қилиш масаласи

Баъзи интернетда тармоғида берилган жавобларда, намозхон рукуъда; “Субҳана роббиял азийм” деб “ظ” билан айтилади. Шунда “Буюк бўлган роббим покдир” деган маънони билдиради. Мабодо “ظ”дан бошқа ўзбек тилида ишлатиладиган “з” ҳарфи билан талаффуз қилинса, маъноси “ашаддий душман бўлган роббим покдир” деган маънога айланиб қолади. Шунинг учун фуқаҳоларимиз: “араб тилидаги “ظ” ҳарфини талаффуз қилишга қийналган кишилар “Субҳана роббиял карийм” деса жоиз”дейилади. Бу берилган жавобга қисман қўшилсада, аммо уламоларимизнинг мўътабар манбаларида келган маълумотлар масалани янада ойдинроқ очиб беришга хизмат қилади.

 Дарҳақиқиат намозда қироат қилган атайин ёки беихтиёр маъно ўзгарадиган миқдорда қироат қилса, барча олимлар якдиллик билан намоз бузилишини айтганлар.

وخلاصة المرام ما ذكره ابن الهمام من أن الفصل إن كان بلا مشقة كالطاء مع الصاد فقرأ الطالحات ، مكان « الصالحات ، تفسد ، وإن كان بمشقة كالظاء مع الضاد ، والصاد مع السين ، والطاء التاء قيل : تفسد ، وأكثرهم لا تفسد

Барча изланишларга хулосасини Ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ келтириб айтадларки: “Агар машаққатсиз бўлса мисол учун (ط) “То” ва (ص) “Сод” ҳарфини талаффузига ўхшаш. Мисол учун, “ас-солиҳат” ни ўрнига “ат-толиҳат” деб тиловат қилса намози бузилади. Аммо талаффуз (махраж)да машаққат бўлса, “Зо”( ظ) ва “Зод”, (ض)“Сод” (ًََص)ва “Син” (س), “То” , (ط) ва “Те” (ت) ҳарфларига ўхшаган. Баъзилар бузилади дейишса, кўпчилик уламолар намоз бузилмайди дейдилар. (“Фатҳул-қадир” Ибн Ҳумом. 227/1.), (“Ал-минаҳ ал-фикрийя фи шарҳи муқаддамати ал-жазарийя” “Мулло Али ал-Қори 194 с.).

وذكر صاحب المنية أنه إذا قرأ الظاء مكان الضاد المعجمتين أو على القلب فتفسد صلاته وعليه أكثر الأئمة ، وروي عن محمد بن سلمة

لا تفسد لأن العجم لا يميزون بين هذه الأحرف

“Ал-Муня” асаринг муаллифи айтадиларки: “ Зо”( ظ) ҳарфини “Зод” ض)) ҳарфи ўрнига оддий “Зе” ҳарфи қилиб ўқиса ёки қалбда ўтказиб қўйса кўпчиликларини наздида бўзилади дейилса. Муҳаммад ибн Салама бузилмайди дейдилар. Чунки ажам бу ҳарфларни ажратиб билмайди” дейдилар. (“Ал-минаҳ ал-фикрийя фи шарҳи муқаддамати ал-жазарийя” “Мулло Али ал-Қори 195 с.).

وكان القاضي الإمام الشهيد يقول : الأحسن فيه أن يقال : إن جرى على لسانه ولم يكن م ميزا وكان في زعمه أنه أدى الكلمة على وجهها لا تفسد صلاته وكذا روي عن محمد بن مقاتل وعن الشيخ الإمام إسماعيل الزاهدي

Қози Имом аш-Шаҳид раҳимаҳуллоҳ: “Бу борада айтилган энг тўғри гап шуки, ушбу ҳарфлар унинг тилидан ўтса-ю, ушбу ҳарфларни талаффузда ажратиб билмаса, лекин қалбан шу калимани адо қилганига ишончи комил бўлса, намози бузилмайди. Бунга ўхшаш ривоят Муҳаммад ибн Муқотилдан ҳамда Шайх Имом Исмоил Аз-Зоҳидийдан ҳам келтирилади. (“Ал-минаҳ ал-фикрийя фи шарҳи муқаддамати ал-жазарийя” “Мулло Али ал-Қори 195 с.).

قال الشارح وهذا معنى ما ذكر في فتاوى الحجة أنه يفتي في حق الفقهاء بإعادة الصلاة ، وفي حق العوام بالجواز

 “Муният ул-мусоллий” китобини шарҳ қилган Иброҳим ибн Муҳаммал ал-Ҳалабий ўзининг “Ҳулят ул-мужалли” асарида: “Юқоридаги айтилган маънони зикр қилиб, фатво ҳужжатларида келтириб шу нарсага фатво бериб айтадиларки, фақиҳ (олим, қори,)лар намозларини қайтадан ўқийдилар. Авомларга ҳақида эса (намоз) дурустдир” , дедилар. (“Ғунят ул-Мутамалли”, Ал-Ҳалабий. 478 с.).

 Бу келтирилган далиллардан шу нарса аёнки, намозда инсон тилига талаффузи машақат бўлган ҳарфларни айтишда қийинчилик туғдириш оқибатида ҳарфлар ўз талаффузидан ўзгарса, бу ўринда аҳли илмларга тегишли масала шуки, улар намозларини қайтадан ўқийдилар. Аммо авом (оддий намозхон) лар бу ўринда ибодатларини давом эттирадилар. Чунки Аллоҳ таоло улардан ҳаражни олиб ташлаган.

 

Изоҳлар:

1.  Муҳаммад ибн Салама ибн Абдуллоҳ Ал-Муродий ал-Мисрий ал-фақиҳ. Ҳадис бобида ишончли киши эдилар. Имом Насоий ўз суҳбатларида уни ишончли эканини таъкидлаганлар. У кишидан Имом Муслим, Абу Довуд, Ан-Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган ҳижрий 248 йилда вафот қилган. (“Таҳзиб ут таҳзиб” 193/9.)

2. Муҳаммад ибн Муқотил Ал-Марвазий  Абулҳасан ал-Касоий. Боғдодда яшаб вақот қилган. Ибн Муборакдан, Ад-Дорурдий, Ҳашийм, Вакеъ ва Муборакдан ривоят қилган. Халилий у ҳақда : “уни  илмда омонатдор эканлиги иттифоқ қилингани машҳурдир” деди. Ундан охирги ривоят қилганлардан Жарир ат-Табарий. Хижрий йил вафот этган. (“Таҳзиб ут- таҳзиб” 469/9.)

3. Исмоил ибн Ҳасан Али Аз-Зоҳид. Фуруъ ва усулда ўз замонасининг пешвоси. Ҳижрий 402 йили вафот этган. (“Хизонат ул-адаб”, Боғдодий. 166/11.) “Фовоид ул-баҳийя фи тарожим ул-ҳанафийя” 80 с.)  “Муният ул-мусоллий” китобини шарҳ қилган Иброҳим ибн Муҳаммал ал-Ҳалабий ўзининг  “Ҳулят ул-мужалли” асарида: “Юқоридаги айтилган маънони зикр қилиб, фатво ҳужжатларида келтириб шу нарсага фатво  бериб  айтадиларки, фақиҳ (олим, қори,)лар  намозларини қайтадан ўқийдилар. Авомларга  ҳақида эса (намоз) дурустдир” , дедилар. (“Ғунят ул-Мутамалли”, Ал-Ҳалабий. 478 с.).   Бу келтирилган далиллардан шу нарса аёнки, намозда инсон тилига талаффузи машақат бўлган ҳарфларни айтишда қийинчилик туғдириш оқибатида ҳарфлар ўз талаффузидан ўзгарса, бу ўринда аҳли илмларга тегишли масала шуки, улар намозларини қайтадан ўқийдилар. Аммо авом (оддий намозхон) лар бу ўринда ибодатларини давом эттирадилар. Чунки Аллоҳ таоло улардан ҳаражни олиб ташлаган.

4. 956 йил вафот қилган

Жалолиддин Сабуров Когон туман 

“Саййид Амир Кулол” масжиди имом-хатиби, 

Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси магистранти.