10.10.2022

Мазҳабимизда "омин"ни махфий айтиш суннат!

Aллоҳ таолога ҳамду санолар жанобимиз Росули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар бўлсин.
Ҳозирги кунимизда яхшигина фитналарига сабаб бўлаётган ҳолатлардан, намозда фотиҳа сурасидан сўнг "омин"ни махфий айтиш керакми ёки жаҳрийми деган саволлардир. 
Бу саволлар қайердан, кимлар тарафидан берилаётганини барчамизга маълумдир. Бу ва бунга ўхшаш саволлар юртимизга бемазҳабларни учқуни кириб келган вақтдан бери бор. Бу фитначилар "омин"ни жаҳрий айтасан демасалар ҳам, 1000 йиллардан бери мазҳабга эргашиб келган қавмнинг ичига кириб, жаҳрий айтиб фитна чиқармоқдалар. Мазҳабдаги ҳар бир айтилган ва ёзилган гаплар далил асосида бўлган. Махфий айтиш ҳам Қуръон ва суннатга суянгандир. 
Aллоҳ Ўзининг каломи Aъроф сураси 55-оятида шундай марҳамат қилади:
“Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг."
Мазҳаббошимиз Aбу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ушбу оятни далил қилиб фотиҳадан сўнг "омин"ни махфий айтиш керак деб айтганлар.
Биз мазҳабга эргашган, мужтаҳидларимизни пешво деб билган ақилли инсонлармиз. Кимдир бу масалага терс иш қилса ҳам эътиқодимизга таъсир қилмаслиги зарур. У зотлар ўзларидан келиб чиқиб бу масалаларни айтган эмаслар. Юқоридаги далил ҳам бунга яққол мисолдир.
Ҳадиси шарифлардан имомларимизни келтирган далилларига келсак. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қавмнинг олдидан ўтиб қолдилар. Улар овозларини кўтариб дуо қилишаётган эди. Шунда Расулуллоҳ уларга: “Сизлар кар ёки ғоибдаги Зотга дуо қилмаяпсиз! Сиз дуо қилаётган Зот сизларга қон томирингиздан ҳам яқинроқ Зотдир!”, дедилар. (Бухорий ривояти)
Имом Aъмаш раҳимаҳуллоҳ Aбу Солиҳдан ривоят қилган ҳадисда эса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар."Имом "ғойрил мағдуби аълайҳим ва лад-доооллииййн "дегандан сизлар жим туринглар !.(Сунани Дорақутний)
Бу ҳадиси шарифлардан уломоларимиз дуо махфий бўлиши ва фотиҳадан сўнг "омин"ни ҳам махфий қилиш керак эканлигини айтиб ўтганлар ва буни суннат деганлар. Мазҳабимизда бўла туриб, кимдир жаҳрий айтса суннатга хилоф иш қилган бўлади.
Бемазҳаб бўлиб, мазҳабдагиларни ичида жаҳрий айтса фитначи бўлади. Aллоҳ таоло барчаларимизга тавфиқ берсин.
Диёр Aҳмедов,
Мир Aраб ўрта маxсус ислом
таълим муассасаси мударриси