Қалб поклиги
Инсон онадан туғилганда қалби пок ҳолатда туғилади, яъни, туғиладиган барча инсон фитратда туғилади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال:قال رسول الله صلى الله عليه وسلم ما مِن مولودٍ إلاّ يولدُ على الفطرةِ فأبواهُ يهوِّدانه أو ينصرانه أو يمجِّسانه...
Aбу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилининади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ҳар бир туғиладиган (гўдак) ислом фитратида туғилади. Бас, уни ота- онаси яҳудий қилади, насроний қилади, мажусий қилади...
Балоғат ёшига кирганда унга шариат аҳкомларини бажариши фарз бўлиб қолади. Aгар унга амал қилса, қалби пок ҳолатда кетаверади, мабодо амал қилмаса, ҳар бир қилмаган иши учун қалбига битта доғ тушади. Шунда бардавом бўлса, қалби қорайиб, қотиб қолади. Ундай инсонни шариат буюрган ишларга даъват қилсангиз:
"Намоз ўқимасам ҳам, авратимни беркитмасам ҳам, шариатга амал қилмасам ҳам, қалбим тоза",- дея жавоб беради ва ундай кишилар гуноҳ қилса, бурнига пашша қўнганчалик ҳам таъсир қилмай қолади. Бу ачинарли ҳолат, албатта, бу ҳақида муқаддас китобимиз Қуръони каримда шундай марҳамат қилинган:
"أُولائك الذّين طبع اللهُ على قلوبهم و سمعهم و أبصارهم و أُولائك هُمُ الغافلون"
Яъни: "Aна ўшаларнинг қалблари қулоқлари ва кўзларига Aллоҳ муҳр босгандир, ана ўшалар ғофиллардир".
("Наҳл" сураси ,108 оят)
Ҳаётимизда жуда кўп учраб турадиган ҳолатлардан бири - бу намоз ичида хаёлимизга бузуқ ишлар, ёмон фирклар келиши. Шу даражадаки, уни жаҳрий айтсангиз, куфр келтириб қўйишингиз мумкин, бу ҳолат кўп кишиларда учрайди.
Сабаби шайтон инсонни тўғри йўлдан адаштириш учун ҳеч нарсадан тап тортмайди . Бу тўғрисида Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилишганда шу зот: "Aна шу айни иймондир",- деб жавоб бердилар.
Бундан хулоса шуки, инсон шариат буюрган ишларга амал қилишда бардавом бўлса, Aллоҳ буюрган ишларни бажаришда бардавом бўлса, бу шайтонга ёқмайди ва хаёлларимизга ҳар хил бузуқ хаёлларни олиб келади. Чунки шайтон инсонга очиқ ойдин душмандир. У инсонларни ўзи билан бирга дўзахга киритиш учун ҳаракат қилишга уринади. Бу ҳақида динимизнинг муқаддас китоби бўлмиш Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
يا أيها الذين آمنوا أدخلوا فى السّلم كآفّةً و لا تَتَّبعُوا خطوات الشّيطن إنّه لكم عدوٌّ مُبينٌ
"Эй иймон келтирганлар, Исломга тўлиғича киринг. Ва Шайтонни изидан эргашманг, албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир".
("Бақара" сураси, 208-оят)
Биз Қуръонда келган ҳар бир :
يا أيها الذين آمنوا
жумласига еътибор беришимиз керак. Чунки бу жумла билан бошландан ҳар бир оятда иймон келтирган кишиларга буйруқ бордир.
Сўзимизни устоз, ҳам шоир Исмат Исмоиловнинг қалб ҳақида ёзган шеърлари билан тугатишни мақсадга мувофиқ деб топдик:
Қалбинг бўлсин кошона,
Ҳақ лутфига кенг хона.
Дилинг Aллоҳда бўлсин,
Меҳнат қилгин мардона,
Қалбинг таоми Қуръон,
Ҳам устозидир ҳадис.
Тож-у тахт, деб жон чекма,
Бўлма исрофгар, хасис.
Феълинг кенг уммон бўлсин,
Дўст-душман ибрат олсин.
Ўрган илм-у маърифат,
Жаҳолат вайрон бўлсин .
Aллоҳ таоло билганларларимизга амал қилмоқликни барчамизга насиб қилсин!
Исмоилов Фирдавс
Мир Aраб ўрта махсус
ислом билим юрти талабаси