11.12.2021

Бола тарбияси учун ким ҳақли?

عَنْ عَبْدِ اللّٰهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللّٰهُ عَنْهُمَا: أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللّٰهِ ،إِنَّ ابْنِي هٰذَا كَانَ بَطْنِي لَهُ وِعَاءً، وَثَدْيِي لَهُ سِقَاءً، وَحِجْرِي لَهُ حِوَاءً، وَإِنَّ أَبَاهُ طَلَّقَنِي، وَأَرَادَ أَنْ يَنْتَزِعَهُ مِنِّي، فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللّٰهِ صَلَّى اللّٰهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : «أَنْتِ أَحَقُّ بِهِ، مَا لَمْ تَنْكِحِي». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилади: 
"Бир аёл: Эй Аллоҳнинг Расули, менинг қорним бу ўғилчам учун жой, кўкрагим сув идиши(ичимлик), бағрим эса ҳимоя(қўрғон)бўлди. Ҳозирда эрим мени талоқ қилди ва мендан болани тортиб олишни хоҳлаябди",- деди(гўёки аёл бу гаплари билан бундай қилишга эримнинг ҳаққи борми, шариатимиз бунга қандай қарайди?- деб сўрамоқчи бўлди).
Шунда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: "Модомики бошқага турмушга чиқмас экансан, болага отасидан кўра сен ҳақлироқсан",- дедилар.
Имом Аҳмад, Имом Ҳоким ва Имом Абу Довудлар ривоят қилишган.

Демак, шариатимизга кўра, эр-у хотин ажрашадиган бўлса, боланинг тарбияси ва ғамхўрлигига аёл киши ҳақлироқ экан, чунки аёл киши боласига  отага қараганда жонкуяр бўлади. Мўтабар зот бўлмиш она ҳеч қачон боласининг тарбиясини ўз ҳолига ташлаб қўймайди.  

Аслида, шариатда ҳам ушбу масалага алоҳида эьтибор берилишидан асосий мақсад: жамият келажагининг бир бўғини бўлмиш боланинг маьнавий-тарбиявий, руҳий жиҳатдан ёлғиз қолдирилмаслигидир. Унинг тарбияси, қарамоғи ҳеч қачон бировлар қўлида қолмаслиги ҳамда меҳр-у шафқатга зориқмаслиги керак. Ҳатто оила бузилган тақдирда ҳам, ғамхўрлиги, меҳри, жонкуярлиги улуғроқ бўлган кишига, яьни онага ҳақ қилиб берилиши керак. Бола кўчада қаровсиз, етимхонада, ёки бошқа бир ёмон ҳолатда қолмасин. Ота-онани фарзандига нисбатан меҳрибон қилиб қўйган Роббимиз нақадар улуғ, нақадар адолатли экан-а?! Мушфиқ онага болаcининг манфаатига, биргина кулгисига борини берганлиги  учун ҳаққини жорий қилган Исломимиз, шариатимиз нақадар ажойиб экан-а?!              
      
Аммо аёл киши бундай ҳолларда болани ўз қарамоғига олишни раьд этса, она бунга мажбурланмайди...

Давоми бор...

Исмоилов Намозбeк,
Мир Араб ўрта махсус ислом билм юрти мударриси