ТАКБИРИ ТАҲРИМАДА ҚЎЛЛАР ЕЛКА БАРОБАРИГАЧА КЎТАРИЛИШИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва такбири таҳрима – “Аллоҳу акбар” лафзини айтиб намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони Қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.
Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган.
عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ رضي الله عنه،"أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، رَفَعَ يَدَيْهِ حِينَ دَخَلَ فِي الصَّلَاةِ كَبَّرَ، وَضَعَهُمَا حِيَالَ أُذُنَيْهِ" (رواه الإمام مسلم)
“Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳу: “Мен Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим”, – дедилар (Имом Муслим ривояти).
عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا كَبَّرَ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِيَ بِهِمَا أُذُنَيْهِ" (رَوَاهُ الإمَامُ مُسلمٌ)
“Молик ибн Ҳувайрис разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (намозга кириш учун) такбир айтсалар, икки қўлларини қулоқлари баробарига кўтарар эдилар” (Имом Муслим ривояти).
Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди. Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди.
Эркакларга таxрима ва ийд такбирларида қўлларини қулоқ баробаригача кўтаришлари суннат. Баро ибн Oзиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаш учун такбир айтганларида, қўлларини қулоқларини юмшоқ жойига етгунча кўтарардилар“.
Мавсуьатул фиқҳийя 284-286
Такбири таҳримада “Аллоҳу акбар” лафзидаги “а” товушини чўзиш, яъни “Аааллоҳу акбар”, дейиш (бундан ташқари, “Акбар” лафзидаги “а” товушини чўзиб “Ааакбар” ва “ба” товушини чўзиб “Акбааар” дейиш ҳам намозни бузади)
(Манба: “Мухтасарул виқоя” ва “Нурул изоҳ” китоблари).
Уламоларимиз: “Ҳадисларда келган “қўлни қулоқ баробарига кўтариш”дан мақсад – уни қулоққа теккизишдир, чунки қулоқнинг юмшоғига қўл тегиши қўлнинг қулоқ баробарига кўтарилганининг аниқ белгисидир”, – деганлар. Бу ҳақда “Ал Баҳрур-роиқ шарҳи канзуд-дақоиқ” китобида қуйидагилар айтилган:
وَالْمُرَادُ بِالْمُحَاذَاةِ، أَنْ يَمَسَّ بِإِبْهَامَيْهِ شَحْمَتَيْ أُذُنَيْهِ، لِيَتَيَقَّنَ بِمُحَاذَاةِ يَدَيْهِ بِأُذُنَيْهِ
“Ҳадисдаги тенглаштиришдан мақсад – икки қўлни қулоқларга тенглашганига ишонч ҳосил қилиш учун икки бош бармоқни қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизилади”.
Намозга киришда икки қўлни қулоқ юмшоғига теккизиш ҳақида “Дуррул Мухтор” китобида қуйидагилар айтилади:
مَاسًا بِإِبْهَامَيْهِ شَحْمَتَيْ أُذُنَيْهِ، هُوَ الْمُرَادُ بِالْمُحَاذَاةِ، لِأَنَّهَا لَا تُتَيَقَّنُ إِلَّا بِذَلِكَ
яъни: “Икки бош бармоқни қулоғларнинг юмшоқ жойига теккизган ҳолатда такбир айтиш – ҳадислардаги тенглаштиришдан кўзда тутилган нарса шудир. Чунки бусиз тенглашганига ишонч ҳосил бўлмайди”.
Хулоса қилиб айтганда, намозга киришда такбири таҳрима айтилади ва унда қўллар қулоқ баробарича кўтарилади. Бу ҳанафий мазҳабимиз уламоларининг ижтиҳодлари бўлиб, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган.
Муса Саитов,
Мир Араб ўрта махсус
ислом билим юрти мударриси