30.09.2021

Устоз бебаҳо неъмат!

Устоз – муаллимсиз  қолганда  замон,
Нодонликдан   қаро  бўларди  замон.
                              Абдурахмон  Жомий

Биламизки ҳар бир буюк инсонларнинг ортида буюк буюк устозларнинг меҳнатлари ётади. Ислом дини илмга жуда катта рағбат кўрсатган, илм ўрганиш уни бошқаларга ўргатиш, олимларни эҳтиром қилиш ва уларга муҳаббатли бўлиш. 
Айтишадику: “олимлар пайғамбар алайҳимуссаломларнинг меросхўрларидир” дея. Чунки, пайғамбарлар уларнинг барчалари устоз бўлишган ўз умматларига таълим тарбия беришган.
Илм инсоният учун руҳий озуқадир. Аллоҳ каломида илм ато этилган кишиларнинг даражасини айтиб шундай марҳаммат қилган:

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ  (سورة المجادلة/11).
“….Аллоҳ Сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни баланд даража (мартаба) ларга кўтарур”. (Мужодала сураси, 11-оят).

Албатта илму маърифат нурини тарқатиш улкан бир вазифа бўлиб, олимни, илмга кабарбаста кишиларни даражотларни баландлиги ва уларга борлиқдаги жонзотларнинг дуо қилиб туриши илм аҳлининг ҳурматли кишилар эканлигидан далилдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси муборакларида марҳамат қилиб айтадилар:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ وَأَهْلَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرَضِينَ حَتَّى النَّمْلَةَ فِي جُحْرِهَا وَحَتَّى الْحُوتَ لَيُصَلُّونَ عَلَى مُعَلِّمِ النَّاسِ الْخَيْرَ (رواه الامام الترمذى عن أبى أمامة رضي الله عنه)
“Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто ковагидаги чумоли ва хаттоки балиқгача одамларга яхшиликни  таълим берувчига саловот айтадилар” (Имом Термизий ривояти).

Илм аҳллари инсонларни яхшиликка бошловчи ва уларга яхшиликни ургатувчи бўладилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадисларида: 
إِنَّ اللَّهَ لَمْ يَبْعَثْنِي مُعَنِّتًا وَلَا مُتَعَنِّتًا وَلَكِنْ بَعَثَنِي مُعَلِّمًا مُيَسِّرًا (رواه الامام مسلم عن عائشة رضي الله عنها)
“Албатта, Аллоҳ таоло мени одамларни қийинчиликка соладиган, уларнинг адашишини хоҳловчи қилиб эмас, балки муаллим ва осон қилувчи қилиб юборди” (Имом Муслим ривоятлари).
Жамиятдаги бўшлиқларни тўлдирувчи ва илм ривожи учун меҳнатда камарбаста бўлган устоз мураббийларимизнинг барча-барчаларини чин юракдан “устоз ва мураббийлар” куни билан табриклаймиз.

Дилшод Алиев,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти матбуот котиби