20.09.2021

Аллоҳнинг яратганларида бир ҳикмат бор

Бир киши сассиққўнғизни кўриб шундай деди:

–  Бунинг ўзи бадбўй бўлса, буни яратишдан Аллоҳ таолонинг мақсади нима бўлган экан?

Мана шундан сўнгра Аллоҳ таоло унга бир касаллик берди. Бутун табибларнинг кучи уни даволашга етмади. Унинг яраси тузалишидан барча умидини узганди. Шу орада кўчадан бир овоз эшитилди, у одам ҳам беморнинг ярасини кўришни истади.

Чиқмаган жондан умид, шоядки давоси топилса. Беморнинг истагига кўра у одамни олиб келишди. У ярани кўриши билан тезда сассиққўнғиз топиб келишни айтди. У ердагилар бундан кулдилар, лекин беморнинг хоҳишига биноан сассиққўнғиз топиб келишди.

У одам сассиққўнғизни ёқиб, кулини яранинг устига септи. Аллоҳнинг изни билан яра тезда тузалди. Бемор атрофидагиларга шундай деди:

–Билингларки, Аллоҳ таоло энг паст махлуқотларидан энг олий даволар бўлишини менга кўрсатди.

Аллоҳ таоло ҳикматли ва хабардордир.

Дилшод Алиев таржимаси