18.09.2021

«Йигирма йилда қилолмаган ишингни йигирма сонияда қилмоқчимисан?»

Шайтон алайҳи лаъна хизматкор қиёфасига кириб, йигирма йил Жунайд Бағдодийнинг хизматларини қилиш учун у кишининг олдига бориб келди. Турли фитналар, турли баҳоналар билан ўзининг бад ишларини қилдириш пайида бўлди. Йигирма йил бўлса-да, Аллоҳнинг изни билан Жунайд Бағдодийни йўлдан оғдира олмади.

Кунлардан бирида шайтон сўради:

–  Эй устоз, йўқса мени кимлигимни билиб қолдингизми?

Ҳазрат Жунайд Бағдодий жавоб қайтарди:

–  Сен лаънати шайтонсан, илк келган кунингдан бери сени танийман.

Шайтон мақтай бошлади:

– Эй муҳаққиқларнинг султони! Сиз каби улуғ мартабаларга эришган бошқа бирор кишини танимайман. Йигирма йилдирки сизга истаганларимни қилдиролмадим, сизни йўлдан оғдира олмадим, сиз кабисини кўрмадим.

Ҳазрат Жунайд Боғдодий деди:

–  Йўқол, эй малъун! Энди сенга ўхшашимни, сенинг касаллигингга чалиниб, маҳв бўлишимни истаяпсанми? Йигирма йилда қилолмаган ишингни йигирма сонияда қилмоқчимисан? Йўқол қаршимдан!

Бизнинг энг заиф нуқтамиз мана шундадир. Неча йилки ўз ишининг олими бўлмаган инсонларни йўлдан уриш мақсадида уларни ўзига мақтаб, уларнинг ишлари олий мақомларга кўтариб келинади. Мана шундай заифликлар туфайли Исломга қанчалар зарар беришди ва зарар бермоқдалар.

Туркчадан Дилшод Алиев таржимаси