10.09.2024

Хаттотлик санъатини миллий хунармандчиликда қўлланилиши

Авваламбор оламларни яратган ва бутун коинотни инсонга буйин сундирган Аллохга хамду санолар булсин.Оламларнинг сарвари Мухаммад саллаллохи алайхи вассаламга дуруду салавотлар булсин.
Она диёримиз Узбекистон узининг мустакиллигини эълон килгандан сунг, ижтимоий хаётнинг барча жабхаларида узгаришлар янгиликлар руй берди.Бунинг бир кирраси миллий кадриятларимизни тикланишида яккол куринди.Улуг аждодларимиз колдириб кетган маънавий –маърифий меросни урганиш уни кенг оммага билдириш имконияти яралди .Уз- узидан бу машаккатли ва  масъулиятли иш юртимиз олимларию хунарманд усталари зиммасига тушади.
Оламлар парвардигори булмиш Аллохнинг каломи куръон ва пайгамбаримиз Мухаммад мустафо саллаллохи алайхи вассаломнинг хадислари узбек тилида тафсир килинди.Утмишдаги забардаст олимларимизнинг асарлари уз она тилимизда чоп этила бошлади.Шу билан бир каторда миллий хунармандчилигимизда хам жуда катта ишлар амалга оширилди.Каштачилик, кулолчилик, темирчилик, мис кандакорлиги, зардузлик, ёгоч уймакорлиги каби хунарлар кайта тикланиб, ананавий тарзда ёш авлодга ургатиш йулга куйилди.Барча хунарлар каторида хаттотлик санъатига булган талаб хам кун сайин ошиб борди.К,адимдан араб хаттотлиги барча хунарлар билан узвий боглик булган. Мохир усталаримиз уй -рузгор буюмларида хаттотлик санъатини куллашда жуда мохирона фойдаланганликлари хаттот устозлар томонидан аникланди. Миллий каштачилик махсулоти булган сузаналарда, кулолчи усталар ясаган пиёла, лаганларда хонадонга бахт-саодат ва  барака тиловчи калималар битилган  .Мис кандакорлари томонидан ясалган идишларда оят –дуолар ёзилган ва  халкимиз томонидан бу буюмлар  жуда кадрланган.Хусусан хаттотлик санъати узининг жилосини миллий меъморчиликда яккол намоён этди.Аждодларимиз томонидан барпо этилган меъморий обидаларда яъни масжиду мадрасалар хонакохларнинг мехроб ва пештокларида битилган оят хадислар бунинг яккол куринишидир.Кулол усталаримиз хаттотлик намуналаридан мохирона фойдаланганлар.Уз хунарларини мукаммал тарзда бажарибгина колмай ундаги битикларни  хам мукаммал ва  гузал булишига жуда катта этибор каратганлар.Акс холда бу тарихий обидалар, бу битиклар бизгача етиб келмаган булур эди.Халкимиз Аллохнинг каломи куръонга  булган хурматини, санъатга булган мухаббатини шу тарзда намоён этган.
Юкорида айтилган сузлардан маълум буладики бизлар хам барча хунарлар каторида хаттотлик санъатига катта этибор каратишимиз керак.Кейинги турт –беш йил ичида олиб борилаётган ислохотлар сабаб хаттотлик санъатига хам катта йул ва имкониятлар очилди.Юртбошимиз томонидан хаттотликни ривожлантириш хаккидаги чикарган фанмонлари бунинг яккол намунасидир.Кадимий меъморий обидаларни таъмирлаш, уларни кайта тиклаш хам хаттотлик санъатига булган талабни оширади. Шуни таъкидлаш жоизки хаттолик бошка хунарлардан фаркли уларок чукур илм ва зехн талаб этади.Хар кайси хунарманд уз асарида хаттотлик намунасидан фойдаланмокчи экан имкон кадар араб алифбосидан хабардор булиши, иш жараёнида уста хаттот билан мулокотда булиши шарт.Акс холда ёзилган хат узининг гузаллигини йукотади ва энг ёмони йул куйилган камчилик ёзилган калиманинг маъносини узгартириши мумкин.Шу боис хаттотлик санъатидан фойдаланмокчи булган уста ута масълият хис килиши керак.
Хозирда  юртимиздаги мадраса ва олийгохларда, араб тили марказларида хаттотлик санъати сирлари талаба ёшларга ва урганиш истагида булган барча юртдошларимизга малакали устозлар томонидан  ургатилмокда.Бу эса хаттотлик кулланиладиган барча сохада комилликка эришиш умидини бахш этади.

Сафаров Давлат,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
таълим муассасаси ўқитувчиси