11.01.2024

Поклик иймоннинг белгиси…

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар, Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Исломда поликка алоҳида эътибор қаратилган. Ибодатларнинг қабул бўлиши ҳам албатта, моддий ва маънавий-руҳий покликка бевосита боғлиқдир. Поклик динимизнинг асосий арконларидан бири бўлмиш намознинг калити ва мўминнинг энг асосий сифатидир. Шунингдек, Аллоҳ таоло покликни хуш кўради ва баданларини покланишга чақиради. Поклик жуда кенг тушунчадир. Ислом покликнинг ҳамма турини жамлаган ҳолда мўмин бандаларини шу сифат билан хулқланишҳга чақиради. Динимиз уламоларининг фиқҳ китоларининг айнан “Поклик китоби”дан бошланиши ҳам бежизга эмас. Халқимиз орасида “поклик” деганда асосан “таҳорат” тушунилиши ҳам шундан бўлса керак. “Поклик китоби”ни фиқҳий манбаларда “Китабут таҳорат” деб номланиб, унда сувларнинг ҳукми, таҳорат, ғусл, ҳайз, нифос, истеҳоза, териларни поклаш, нажосатларни кетказиш, хуллас, мутлақ поликка оид барча масалалар атрофлича ва аниқ баён қилинади. 

Шариатимизда поклик асосан икки қисмга бўлинади: 

1. Баданни таҳоратли қилиш. Бу тананинг айрим қисмини(таҳорат) ёки ҳаммасини ювиш(ғусл) билан амалга оширилади. 

2. Либос, бадан ва макондаги нажжосат – кир ва нопок нарсаларни кетказиш. 

Мир Араб ЎМИБЙ 101-гуруҳ талабаси Юнусов Рамазон тайёрлади.