20.06.2021

ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА АБИТУРИЕНТЛАРДАН ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

🔸Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига:

– 2021 йилнинг 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам соат 18:00).

🔸Абитуриентлар куйидаги хужжатларни электрон порталга

жойлаштирадилар:

- паспорт (электрон шаклдa);

- аттестат ёки диплом (академик лицей, ӯрта махсус касб-ҳунар

коллежини тамомлаганлар учун) электрон шаклда;

- 3,5 х 4,5 хажмдаги фотосурат (электрон шаклда, сунгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бӯлиши талаб этилади);

- тил билиши тӯғрисидаги сертификат (маълумоти тӯғрисидаги ҳужжатда кӯрсатилган чет тилидан бошқа чет тилини танловчилар учун) электрон шаклда.