-large.jpg)
Наср ибн Молик ибн Самъан ал-Ғиждувоний
Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф ибн Абу Саъид Ҳотим ибн Наср ибн Молик ибн Самъан ал-Ғиждувоний ал‑Фақиҳ
Ушбу шахсдан қозилардан Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Мансур Насафий ривоят қилган. У Динор ибн Абдуллоҳнинг Анас ибн Моликдан ривоят қилган нусхасини ундан эшитган.
Самъоний ўзининг “Ал-Ансоб” (насаблар ҳақидаги) китобида бу нусхани «асоссиз ва ишончсиз» деб баҳолайди. Шундай бўлсада, биз бу ривоятни Имом Абул Ҳасан ибн Али ибн Абул Қосим Ломашийдан, у эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Мансур Насафийдан, у эса Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф Ғиждувонийдан, у эса отасидан Муҳаммад ибн Юсуфдан, у эса Динор орқали ривоят қилганини эшитганмиз.
Бу “Ғиждувоний” нисбаси — Бухоро вилоятидаги Ғиждувон деган қишлоққа нисбатан бўлиб, у Бухородан олти фарсах (яъни тахминан 36–42 км) узоқликда жойлашган.
Абдулқодир ибн Муҳаммад ибн Насуруллоҳ Қураший Муҳйиддин Ҳанафининг “Жавоҳирул музия фи табақотил ҳанафия” китобидан.
Дилшод Алиев,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси матбуот котиби,
БухДУ университети магистранти.