29 январ 2022 | 26 жумадис сони 1443
  • Бомдод 07:00
  • Қуёш 07:55
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:25

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Янгиликлар

Олти ойда ёд олди

 Бугун 28.05.2021 йил Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Бобоназаров Муҳаммадсодиқ Тоҳиржон ўғли олти ой давомида Аллоҳнинг каломи Қуръони каримни тўлиқ ёд олди. 

Муҳаммадсодиқнинг устози билим юрти қироат фани ўқитувчиси Саййидъало Саййидакмал ўғли: “Муҳаммадсодиқ Қуръонга бўлган муҳаббати уни олти ойда каломни ёдлашга ундади, у ўрта махсус ислом билим юрти машғулотлари билан бирга мунтазам Қуръон билан шуғулланди, ҳар кун қолдирмасдан баъзан дарс давомида ва баъзан дарсдан ташқари Қуръони каримдан ёдлаган жойларини топширар эди”, деб айтади.
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мудири Жамол Мавлянов томонидан Муҳаммадсодиқ қорига қимматбаҳо совға ва бир йиллик шартнома пули тӯлаб берилади. Қорининг устози ҳам қилган ишлари муносиб баҳоланиб рағбатлантирилди.
Муҳаммадсодиқнинг кейинги ўқишларига муваффақиятлар тилаб дуойи хайрлар қилинди.
 
Билим юрти матбуот хизмати

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?