08 май 2021 | 27 Рамазон 1442
  • Бомдод 05:00
  • Қуёш 05:32
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:00
  • Шом 19:45
  • Хуфтон 21:25

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Янгиликлар

ТАЛАБАЛАР ЎРТАСИДА ФУТБОЛ СПОРТ МУСОБАҚАСИ

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш вазифаси белгиланган эди. 
Шу муносабат билан, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ташаббус ижросини бажариш мақсадида 2021 йил 30 март кунидан бошлаб Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ўртасида футбол спорт мусобақаси ташкил этилди. 
Футбол спорт мусобақаси ўтказишнинг яна асосий мақсади – жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир талабада касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлашдан иборат.
Бу мусобақада барча гуруҳ талабалари иштирок этмоқда. Мусобақа сўнгида энг кучлилари аниқланади. 
 
 
Билим юрти 
матбуот хизмати
 
Футбол спорт мусобақаси 
давом этмоқда....
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?