08 май 2021 | 27 Рамазон 1442
  • Бомдод 05:00
  • Қуёш 05:32
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:00
  • Шом 19:45
  • Хуфтон 21:25

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

РАМАЗОН – РАҲМАТ ОЙИ

  Рамазон ойи меҳр-шафқат, хайр-саховат, сабр-қаноат, мурувват ва шукроналик рамзидир. Бу ой маънавий-руҳий ҳаётимизда муносиб ўринга эга бўлиб, мусулмон ўлкаларда алоҳида аҳамият касб этади.

РАМАЗОН – МУРУВВАТ ОЙИ

 Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг саховатлиси эдилар. Ул зотнинг саховатлари Рамазон ойида – ҳар кеча Жаброил алайҳиссалом Ул зотга Қуръонни таълим бериш учун ҳузурларига ташриф буюрадиган пайтларда – айниқса чўққисига чиқарди. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг Расули одамларга яхшилик билан мурувват кўрсатишда майин эсаётган шабададан-да ёқимлироқ эдилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Чунки Рамазон ойида савоблар бисёр.

ТАРИХ МУҲИМ

 Aждодларимиз соғлом фикрли, ақлу фаросатли, тўғри манҳажда илм олган ва бу йўлда юксак марраларга эришган буюк олимлар, юксак салоҳиятли саркарда инсонлар бўлишган. Уларнинг илмий, адабий, ижтимоий, керак бўлса, иқтисодий ва сиёсий меросларини ўрганиш, биз авлодларнинг бурчимиздир. Ўз тарихидан узилган миллат мағлубиятга маҳкумдир. 

ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МАЪНАВИЯТНИНГ ЎРНИ

 Ёшларда маънавиятни шакллантирадиган муҳим омил бу таълим-тарбия тизимидир. Илму-маърифатга, таълим-тарбияга инсон камолоти, миллат равнақининг асосий шарти деб қараш лозим. Шу сабабли мактаб, ёшларнинг таълим-тарбия масаласи давлат назоратида эканлиги Конституциямизда белгилаб қўйилган.

ҚУРЪОН ВА ҲАДИСДАН ҲУКМ ОЛИШГА КИМЛАР ҲАҚЛИ?

 Охирги пайтларда дин номидан фатво берадиганлар сони кундан кунга кўпайиб бораётгани ниҳоятда ачинарли ҳол. Бир тарафда диний маълумотга эга бўлмаган кишиларнинг динга аралашиши, дин ҳақида ўз фикрларини тап тортмай айтавериши бўлса, яна бир тарафда динни чала-чулпа ўрганиб олган шахсларнинг динни нотўғри талқин қилиб олишганларидир.

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?