09 май 2021 | 28 Рамазон 1442
  • Бомдод 05:00
  • Қуёш 05:30
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:00
  • Шом 19:45
  • Хуфтон 21:25

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

​Васила қилиш ва унинг дуодаги ўрни

 Васила - Пайғамбар (алайҳиссалом)лар, саҳобалар ва бошқа муқарраб бандаларнинг ҳурматини ўртага қўйиб, шунингдек, инсон ўзининг яхши амалини восита қилиб дуо қилишидур. Аслида васила кенг тушунча бўлиб унинг турли маънолари бор, жумладан Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўмин инсонларни васила қилишга амр қилиб шундай дейди:

"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва унга васила (восита) излангиз".
(Моида, 35-оят)
Ушбу ояти каримда Аллоҳ таоло инсонлар ўзига васила ахтаришларини буюрмоқда. Тафсир китобларида василани солиҳ амаллар, пайғамбарлар ва солиҳ бандалар экани такидланган. Бу пайғамбар ёки солиҳ бандаларнинг тириклик ҳолатида қайдланмаган.
Усмон ибн Ҳанийф (р.а.) дан ривоят қилинади:
"Бир кўзи ожиз киши Пайғамбар (с.а.в.) нинг ҳузурларига келиб: "Аллоҳга дуо қилинг, менга офият берсин," деди. "Хоҳласанг дуо қиламан. Хоҳласанг сабр қил. Бу сен учун яхшидур.", - дедилар. "Дуо қилинг", деди. Уни яхшилаб таҳорат қилишга ва ушбу дуони ўқишга амр қилдилар: "Аллоҳим! Албатта, мен Муҳаммад - раҳмат пайғамбари ила сендан сўрайман ва сенга юзланаман. Эй Меҳаммад Албатта бу ҳожатим раво бўлиши учун Роббимга сизни васила қилиб юзландим. Аллоҳим! Унинг менинг ҳақимда шафоатини қабул қил". 
(Термизий ва ибн Можа ривояти)
 Бошқа ривоятда: "Бас, кўзи очилган ҳолда қайтиб кетди" дейилган.
Ушбу ривоят васила қилиш борасида очиқ ойдин далил ҳисобланади. Унда пайғамбаримиз (с.а.в) кўзи ожиз инсонга дуо қилаётганда ўзларини васила қилиб сўрашни ўргатдилар. Бундан келиб чиққан ҳолда, инсонлар дуоларида Расулуллоҳ (с.а.в)ни ўртага қўйиб хожатларини сўрашликлари ҳадисга мувофиқ бўлади.
Пайғамбаримиз (с.а.в) билан васила қилишни уч хил бўлади.
1. Пайғамбар этиб юборишларидан олдин;
2. Ҳаётлик вақтларида;
3. Вафот этганларидан сўнг.
Имом Ҳоким ўзининг "Мустадрак"ида Одам (алайҳиссалом) ҳам Расулуллоҳ (с.а.в) билан васила қилганликлари ҳақида қуйидаги ривоят келтиради:
Расулуллоҳ (с.а.в) "Одам алайҳиссаломдан хато иш содир бўлган эди. У зот: "Эй, Роббим, Муҳаммад (с.а.в)ни васила қилиб, мени мағфират қилишингни сўрайман", деди. Шунда Аллоҳ таоло: "Ей Одам Муҳаммадни қандай танидинг, ҳали уни яратмаган бўлсам", деди. У зот: "Ей, Роббим ёдинг билан мени яратиб, руҳингдан менга пуфлаганингда, бошимни кўтардим ва аршни устида "Ла илаҳа иллоллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ " деган ёзувни ёзилганини кўрдим. Билдимки, Сен  ўзингни исминга махлуқотингдан суйганингни қўшасан. Шунда Аллоҳ таоло: "Тўғри сўзладинг эй одам. Албатта у махлуқотларимнинг энг маҳбуби. Уни ҳаққи ила дуо қилгин, сени мағфират қиламан. Агар Муҳаммад бўлмаганида, сени яратмаган бўлар эдим.", - деди. 
Васила қилувчи инсон ҳақиқий яратувчи Аллоҳ таоло эканини эътиқод қилиши лозим. "Эй Аллоҳим! Мен сендан фалон яхши амалим ёки фалон инсоннинг сенинг ҳузурингдаги ҳурмати ила сўрайман" шаклида бўлади. Тўғридан тўғри ўша инсонлардан сўралмайди. Масалан " Эй фалончи, менга фарзанд бер!" ёки "Эй фалончи ҳожатимни чиқар "  деб сўраш асло мумкин эмас. Бу банданинг эътиқодига таъсир қилади, албатта.
Халқимиз кўплаб авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилишда, ўзларининг ҳожатларини фақатгина Аллоҳ таолодан сўраётганларида улуғ инсонларни васила   қилишда василанинг одобларига риоя қилган ҳолда сўрашликлари мақсадга мувофиқ бўлади. Ва иншааллоҳ дуонинг ижобати хайрли ва васила қилинган инсон ҳурматидан ижобат бўлади.
 
Ахмадхонов Хайруллохон
Мир Араб ўрта махсус 
ислом билим юрти талабаси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?