18 июн 2021 | 9 зулқаъда 1442
  • Бомдод 04:25
  • Қуёш 05:08
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:30
  • Шом 20:20
  • Хуфтон 21:45

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

УЙДА ҚОЛИНГ! (Пайшанба куни)

Эртага рўза тутиш мақсадида саҳарликка турдим. Таҳорат олгач, 8 ракаат нафл намоз ўқидим. Дуою илтижодан кейин саҳарлик қилдим. Негаки, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча душанба ва пайшанба кунлари рўзадор бўлардилар. Мен нафл рўзани, аёлим эса қазо рўзани ният қилдик. 
Ҳадиси шарифлар ким Аллоҳ розилиги учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқлаштириши айтиб ўтилган.  
Дастурхон бошида миллату мамлакатнинг тинчлиги, халқимизнинг саломатлиги, юртдошларимизнинг осойишталиги, фарзандларимизнинг бахтини тилаб дуога қўл очдик. Чунки тонг пайтида, хусусан, саҳарлик чоғида қилинган дуонинг шаксиз мустажоб бўлиши ваъда берилган. Ҳадиси шарифда энг ожиз инсон Аллоҳга дуо қилишдан маҳрум бўлган инсон эканлиги баён этилган
Саҳарликдан сўнг бомдод намозигача 200 мартадан ва намоздан кейин қуёш чиққунга қадар яна 200 мартадан тасбеҳ, таҳмид, такбир, таҳлил, истиғфор ва салавот айтдим. Мўминларнинг Аллоҳни кўп зикр қилишлари матлуб амалдир. Аллоҳ кўп зикр қилингандагина биздан турли ёлғон, бўҳтон, иғво, фитна, ғийбат, туҳмат, чақимчилик, мунофиқлик каби гуноҳ гап-сўзлар узоқлашади. Кўп зикр қилган одамнинг қалбида беҳуда гапларга, сўкинишларга, ҳақорат, майнавозчилик, кишига обрў келтирмайдиган ҳолатларга асло жой қолмайди.
Шу аснода одатимга кўра Ясин сурасини ҳам ўқидим. Ҳадиси шарифда Ясин сураси Қуръоннинг қалби экани, уни ўқиганга Қуръонни ўн марта қироат қилганнинг савоби берилиши зикр этилган. Қолаверса, машойихларимиз ҳар куни бомдод намозидан кейин бу сурани ўқишни ўзларига кундалик вазифа қилиб олганлар.
Қуёш чиққач 2 ракаат ишроқ намозининг кетидан 12 ракаат нафл намоз ўқидим. Намоздан сўнг кунлик бадантарбия машғулотлари билан шуғулландим.
Фарзандларимиз нонушта қилиб бўлгач, улар билан бирга 200 мартадан тасбеҳ, 200 мартадан таҳмид, 200 мартадан такбир, 200 мартадан таҳлил, 200 мартадан истиғфор ва 200 мартадан салавот айтдик.
Чошгоҳ вақтида 8 ракаат зуҳо намозига қўшиб 12 ракаат нафл намоз ўқидим. Сўнгра ётиб сал дам олдим.
Пешингача Қуръони каримдан бир пора тиловат қилдим, 10 ракаат намоз ўқидим. Яна 200 мартадан тасбеҳ, 200 мартадан таҳмид, 200 мартадан такбир, 200 мартадан таҳлил, 200 мартадан истиғфор ва 200 мартадан салавот айтдим.
Қариндош-уруғларга телефон орқали боғланиб, соғликларини сўраб турдим. Баъзиларига маслаҳат бердим, айримларини озодаликка, ибодатга, китоб ўқишга қизиқтирдим.  
Пешин намозидан сўнг асргача 10 ракаат намоз ўқидим. Намоздан кейин 200 мартадан тасбеҳ, 200 мартадан таҳмид, 200 мартадан такбир, 200 мартадан таҳлил, 200 мартадан истиғфор ва 200 мартадан салавот айтдим. 
Асрни ўқиб бўлгач, шом намозигача оила аъзомиз билан бирга яна 200 мартадан тасбеҳ, 200 мартадан таҳмид, 200 мартадан такбир, 200 мартадан таҳлил, 200 мартадан истиғфор ва 200 мартадан салавот айтдик.
Шом намозига азон айтилган пайтда оғзимизни очдик. Ифторликдан олдин ва кейин элимизнинг бахти, иқболи, саломатлиги, юртимизнинг тинчлиги, ободлиги, авлодларимизнинг зукколиги, баркамоллигини тилаб дуо қилдик. Ифторлик онларида қилинган дуонинг қабул бўлиши тўғрисида қатор ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг наздида дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқлиги баён этилган. Шунинг учун банда имкон қадар кўпроқ дуода бўлмоғи лозимдир. 
Шом намозини ўқиб, овқатландик. Таомланиб бўлгач, 200 мартадан тасбеҳ, 200 мартадан таҳмид, 200 мартадан такбир, 200 мартадан таҳлил, 200 мартадан истиғфор ва 200 мартадан салавот айтдим. Шундан кейин ҳаммамиз Воқеа сурасини ўқидик. Ҳадиси шарифда Воқеа сурасини ўқиб юрган хонадонга абадий қашшоқлик йўламаслиги баён этилган.
Ора-сирада вақт топиб айрим китоблардан мутолаа ҳам қилдим, янгиликлардан воқиф бўлдим, ижод билан шуғулландим. 
Хуфтон намозини ўқигач, 12 ракаат нафл намоз ўқидим. Намоздан сўнг бир пора Қуръон тиловат қилдим. Тиловатдан кейин 200 мартадан тасбеҳ, 200 мартадан таҳмид, 200 мартадан такбир, 200 мартадан таҳлил, 200 мартадан истиғфор ва 200 мартадан салавот айтдим. Унинг сўнгидан Саййидул истиғфорни айтдим. Ҳадиси шарифда ким Саййидул истиғфорни ишонч билан айтса жаннат аҳлидан бўлиши ваъда берилган. 
Ундан кейин “Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъасмиҳи шай-ун фил арзи вала фис сама. Ва ҳувас самийъул алийм” дуосини ўқидим. Ҳадиси шарифда ушбу дуони ўқиб юрган кишига тун бўйи бало яқин йўламаслиги айтиб ўтилган. Қолаверса, дуо билан ибодат қувватланади.
Ётиш олдидан Мулк сурасини ўқиб, дуога қўл очдик. Ҳадиси шарифда Мулк сурасини ўқиб юрган киши қабрда азобланмаслиги ва бу сура қиёмат куни ўқувчисини шафоат қилиши баён қилинган.
Таҳажжуд намозига туриш мақсадида соатни тартибга келтириб уйқуга ётдик.
Кун давомида қилган ишларимни ҳисоблаб кўрсам, рўза тутибман, беш вақт ва таҳажжуд намозидан ташқари 74 ракаат нафл намоз ўқибман, Қуръони каримдан Ясин, Воқеа ва Мулк сураларидан ташқари 2 пора тиловат қилибман, 1600 мартадан тасбеҳ, таҳмид, такбир, таҳлил, истиғфор ва салавот айтибман, қанчадан-қанча дуою илтижолар қилибман.
Азизларим, сиз бундан кўпига қодирсиз. Бир уриниб кўринг, албатта, қўлингиздан келади. Иншааллоҳ, қалбингиз нурга тўлади, танингиз яйраб, руҳиятингиз кўтарилади...
Ишонаверинг, Аллоҳ таоло ҳар бир ўқиган намозингизга ёмғир томчиларидек баракасини ёғдиради, Қуръони каримдан ҳар бир ўқиган ҳарфингизга дарахт барглари, денгиз кўпиги, жониворлар туки, саҳро қумлари ададича ажр-мукофот битади, айтган ҳар бир зикрингиз миқдорича раҳмат нурини сочади, ҳар бир айтган истиғфорингиз ададича гуноҳингизни кечади, нуқсонингизни ёпади, камчилигингизни тузатади, хатонгизни бартараф этади. Аллоҳга яқинлашганингиз сайин фаришталар пешонангиздан ўпади, жаннат мунтазир туради, номаи аъмолингизга осмону фалакдаги юлдузлар сонидан минг-минг чандон ортиқ савоблар ёзилади. Қанча кўп ҳадис ўқисангиз, Пайғамбар алайҳиссаломнинг муҳаббат ва шафоатларига шунча кўп сазовор бўласиз. 
Холис тутган рўзангиз учун жаннатнинг Райён эшигини ланг очиб қўяди, фаришталар пешонангиздан ўпади, номаи аъмолингизга осмону фалакдаги юлдузлар сонидан минг-минг чандон зиёд савоблар ёзилади.
Қадрдонларим, вақтни ғанимат билинг, танбалликни йўқотинг, шайтоннинг алдовига учманг, нафсингизга эрк берманг, ўзингизни қўлга олинг, бандалигингизни, умрнинг ўткинчилигини унутманг, жонажон юртингиз, оила аъзонгиз бағрида кўпроқ ҳидоятга, маърифатга, ибодатга, саодатга, шафоатга, садоқатга, мағфиратга, бир сўз билан айтганда Аллоҳнинг розилигига интилинг.

Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 

 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?