20 октябрь 2021 | 14 рабиъул аввал 1443
  • Бомдод 06:10
  • Қуёш 06:57
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:30
  • Шом 18:10
  • Хуфтон 19:30

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

ТАФСИР ФАНИ АСОСЛАРИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга Қуръоннинг фақат лафзларинигина ўргатиб қўя қолмасдан, балки маъноларини ҳам тўлиқ тушунарли баён қилиб берганлар. Шу сабабдан саҳобаларнинг баъзилари бир сурани ёдлашга бир неча йилни сарф қилар эдилар. Масалан: Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Бақара сурасини  саккиз йилда ёд олдим”- деганлар. Бу дегани фақат ёдлаш эмас балки тўлиқ ҳукумлари билан ўрганганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик чоғларида саҳобаларга бирор оятни тушуниш ва маъносини англаб етиш мушкул бўмаган. Мабодо бирор мавҳумлик бўлса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавҳумни мафҳум қилиб берар эдилар.
Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан сўнг Қуръон оятларини тушиниш ислом динини эндигина қабул қилган кишиларга қийинчилик туғдирди. Сабаби, улар араб миллати эмас ва араб тилини ҳам билмас эдилар. Араб тилини билсалар ҳам Қуръонни яхши тушунишга етарли даражада билмас эдилар. Шундай ҳолатни кўрган Қуръонни яхши тушунган ва тушунтира оладиган зотлар Аллоҳ таолони китобини тушунишга қийналаётганларга тушунтириш ва изоҳлашга ҳамда мана шу ишга ўзларини умрларини бағишладилар. Ва шу соҳа вакили сифатида ном таратдилар. Секин-аста бу соҳа алоҳида фан сифатида гавдалана бошлади.
Ислом динига тиш-тирноғи ила қарши бўлганлар Аллоҳ таолони каломини ўзгартиришга ва нотўғри талқин этишга бир қанча ҳаракатлар қилдилар. Лекин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олган дарсини яхши тушунган ва тушунтирган саҳобалар ва уларни шогирдлари Аллоҳ таолони каломини турли ўзгартириш ва қўшимча киритишлардан муҳофаза этишга сабабчи бўлдлар. Қуръонни тафсир қилиш ва изоҳлаш йўллари ва асосларини ишлаб чиқдилар ва уни баён қилдилар.
Демак, Қуръонни тафсир қилиш учун энг аввло қуйидаги асосларга мурожаат қилинади:
1. ҚУРЪОНИ КАРИМ. Қуръондаги бирор оятни маъноси мавҳум ва тушунишга қийин бўлса, уни тушуниш ва англаб етиш учун энг аввло Аллоҳни каломига мурожаат қилинади. Сабаби бир оят бошқа бир оятни баён қилиб келган бўлиши мумкин.
2. ҲАДИС. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари, амаллари, иқрорлари ва сийратлари. Аллоҳ таоло Қуръонни баён қилиб беришни у зотга юклади. Росулуллоҳнинг ҳаётларида ушбу нарса аъло даражада амалга оширилди. У кишинг  ҳаётлари Қуръоннинг тўлиқ амалий тафсири бўлди. Шунинг учун муфассирлар иккинчи ўринда ҳадисга эътибор қиладилар. Ҳадиснинг даражаларини ҳам эътиборга оладилар.
3. САҲОБАЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ. Улар Қуръоннинг таълимини тўғридан-тўғри Росулуллоҳдан ҳосил қилдилар. Бундан ташқари ваҳий нозил бўлаётган пайтда у зотлар бевосита иштирок этганлар. Уларнинг кўз олдиларида Қуръоннинг нозил бўлиш жараёни намоён эди. Шунинг учун саҳобаларни сўзлари эътиборли сўз бўла олади. Кейинги инсонларда эса бу даража хосил бўлмайди. Шунинг учун муфассирлар учинчи ўринда бу зотларнинг сўзларига эътибор қиладилар. Агар бирор оятнинг тафсирига саҳобалар иттифоқ қилган бўлсалар, муфассирлар шуни ихтиёр қиладилар, хилофига бирор тафсир баён қилишни жоиз деб билишмайди. Агар бирор оятнинг тафсирида саҳобаларнинг тафсири турлича бўлса, муфассирлар бошқа далиллар асосида қайси тафсирни устун кўрган бўлсалар шунга мурожаат қилинади.
4. ТОБЕИНЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ. Булар Қуръоннинг тафсирини саҳобалардан тўғридан-тўғри ўрганишган. Шунинг учун уларнинг сўзлари тафсир илмида катта аҳамият ҳосил қилади.
 
 
МИР АРАБ ЎРТА МАХСУС
 ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ ЎҚИТУВЧИСИ,
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ
 ҚУРЪОНШУНОСЛИК МУТАХАССИСЛИГИ 2-КУРС МАГИСТРАНТИ
ТОЖИДДИНОВ АБДУСАМАД АБДУЛБОСИТ ЎҒЛИ
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?