29 январ 2022 | 26 жумадис сони 1443
  • Бомдод 07:00
  • Қуёш 07:55
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:25

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

РАМАЗОН – РАҲМАТ ОЙИ

 Рамазон ойи меҳр-шафқат, хайр-саховат, сабр-қаноат, мурувват ва шукроналик рамзидир. Бу ой маънавий-руҳий ҳаётимизда муносиб ўринга эга бўлиб, мусулмон ўлкаларда алоҳида аҳамият касб этади. 

Дарҳақиқат, жамиятда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш учун айни фурсат келди. Хайр-эҳсон, яхшилик ва олийжаноблик кўрсатиладиган ойда бошқа ойлардагига қараганда янада кўпроқ Қуръони карим ўқилади, зикр-тасбеҳ айтилади, соғлик-саломатлик, тинч-осойишталикни сўраб дуолар қилинади. 
Саховатпеша кишиларимиз савоб олиш умидида эҳтиёжмандларга, етим-есирларга, кам таъминланган оилаларга меҳр-мурувват кўрсатадилар. Ҳар бир рўзадор киши оиласи бағрида, ифтор дастурхони атрофида йиғилиб, бир-бирларини хушнуд этадилар. Бу билан зиммамиздаги фарз адо бўлади, қолаверса, ваъда қилинган ажрлар қўлга киритилади. 
Қуръони карим нозил бўлган бу фазилатли ойда юраклар юмшайди, ғам-ғуссалар кетади, гина-кудуратлар унутилади. Рўзадорларга жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам дарвозалари ёпилади. Раҳмат эшикларидан файз-барака ва илоҳий раҳмат ёғилади. Қуръони карим тиловатларидан қалблар қувват олади. Шайтонлар кишанланиб, нафслар жиловланади. Шу сабаб фикрлар тиниқлашиб, яхшиликлар кўпайиб, кўнгиллар равшан бўлади. 
Рамазон бир ой давом этадиган байрам. Алқисса, гуноҳларнинг кечирилиши учун зўр имконият демакдир. Бу баракали ойнинг ҳар лаҳзасини ғанимат билиб, қадрига етайлик. Саҳарлик ва ифторликларда, таровеҳ ва хатми Қуръонларда элимизнинг фаровонлиги, юртимизнинг тинчлиги ва тараққиёти, фарзандларимизнинг камолотини сўраб дуо қилайлик. Аллоҳнинг суйган бандалари қаторида бўлиб, жаннатнинг рўзадорлар учун ваъда қилинган Райён («чанқоқбосди») эшигидан кириш бахтига муяссар айлашини сўрайлик.
 
ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?