20 октябрь 2021 | 14 рабиъул аввал 1443
  • Бомдод 06:10
  • Қуёш 06:57
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:30
  • Шом 18:10
  • Хуфтон 19:30

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

МУҲТОЖЛАРГА ЁРДАМ

Муқаддас, динимиз биз мўмин-мусулмонларни доимо оила аъзомиз қатори бева-бечора, етим-есир, қашшоқ-камбағал, кекса, ожиз, қарздор, қўни-қўшни, қариндош-уруғ, имконияти чекланган, боқувчисини йўқотганларга, нафақат, ҳар бир инсонга балки жониворларга, жонзотларга, ҳашаротларга, қолаверса, табиатга яраша ҳам эзгулик улашиб, ғамхўрлик қилиб, меҳр-шафқат туйғусида яшашга буюради. Одамийлик, инсонпарварлик хислатларининг нақадар улуғлигини тараннум этади. Шу билан бир қаторда бу яхшиликларнинг асло бесамар кетмаслигини ҳам уқтириб ўтади. 
 
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ:” إنَّ اللَّهَ عزَّ وجلَّ يقولُ يَومَ القِيامَةِ: يا ابْنَ آدَمَ مَرِضْتُ فَلَمْ تَعُدْنِي، قالَ: يا رَبِّ كيفَ أعُودُكَ؟ وأَنْتَ رَبُّ العالَمِينَ، قالَ: أما عَلِمْتَ أنَّ عَبْدِي فُلانًا مَرِضَ فَلَمْ تَعُدْهُ، أما عَلِمْتَ أنَّكَ لو عُدْتَهُ لَوَجَدْتَنِي عِنْدَهُ؟ يا ابْنَ آدَمَ اسْتَطْعَمْتُكَ فَلَمْ تُطْعِمْنِي، قالَ: يا رَبِّ وكيفَ أُطْعِمُكَ؟ وأَنْتَ رَبُّ العالَمِينَ، قالَ: أما عَلِمْتَ أنَّه اسْتَطْعَمَكَ عَبْدِي فُلانٌ، فَلَمْ تُطْعِمْهُ؟ أما عَلِمْتَ أنَّكَ لو أطْعَمْتَهُ لَوَجَدْتَ ذلكَ عِندِي، يا ابْنَ آدَمَ اسْتَسْقَيْتُكَ، فَلَمْ تَسْقِنِي، قالَ: يا رَبِّ كيفَ أسْقِيكَ؟ وأَنْتَ رَبُّ العالَمِينَ، قالَ: اسْتَسْقاكَ عَبْدِي فُلانٌ فَلَمْ تَسْقِهِ، أما إنَّكَ لو سَقَيْتَهُ وجَدْتَ ذلكَ عِندِي." رَوَاهُ مُسْلِمٌ
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло қиёмат куни: «Эй одам фарзанди! Мен касал бўлдим, кўргани келмадинг», – дейди. Банда: «Эй Роббим! Сен оламларнинг Роббиси бўлсанг, қандай қилиб Сени кўргани борардим?» – дейди. Аллоҳ таоло: «Фалон бандам касал бўлганини билмадингми? Агар уни кўргани борганингда, Мени унинг ҳузурида топишингни билмасмидинг? Эй одам фарзанди! Сендан таом сўраганимда, менга таом бермадинг», – дейди. Банда: «Эй Роббим! Қандай қилиб Сенга таом берардим? Ахир Сен оламларнинг Роббисан-ку», – дейди. Аллоҳ таоло: «Фалон бандам сендан таом сўраганида, таом бермаганингни билмайсанми? Унга таом берганингда, уни Менинг ҳузуримда топишингни билмасмидинг? Эй одам фарзанди! Мен сендан сув сўраганимда, менга сув бермадинг», – дейди. Банда: «Эй Роббим! Қандай қилиб Сенга сув беришим мумкин? Ахир Сен оламларнинг Роббисан-ку», – дейди. Аллоҳ таоло: «Фалон бандам сендан сув сўраганида, унга сув бермадинг. Агар унга сув берганингда, уни Менинг ҳузуримда топган бўлардинг», – дейди» (Имом Муслим ривояти).
 
Бу ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, барчамиз қиёмат куни Аллоҳ таолонинг олдида сўроққа тутиламиз. Бу ҳаёти дунёда ким зарра миқдорича яхшилик қилган бўлса, шунга яраша мукофот олади. Ким зарра миқдорича ёмонлик қилган бўлса, шунга яраша жазоланади. Ҳеч нарса эътибордан четда қолиб кетмайди. Бирор кимсага адолатсизлик қилинмайди. 
Шунингдек, муҳтож одамларга таом бериш, сув улашиш, озиқ-овқат билан таъминлаш, ҳолидан хабар олиш нақадар улуғ амал эканлиги айтиб ўтилмоқда. Бу амалларни бажарган кишилар гўё Аллоҳ таолога таом бериб, У зотни суғориб, ҳолидан хабар олгандек савоб олишининг ўзи амалларимизнинг қанчалик улуғлигидан дарак бериб турибди. 
Шунинг учун имкон топилганда, ён-атрофимизда яшаётган муҳтожларга таом бериш, чанқаганларни суғориш, егулик улашиш, кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш, беморларни кўргани бориш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ҳар биримиз учун улкан савоб, катта ютуқ, улуғ даражаларга эришиш воситаси ҳисобланади. Биз бу имкониятни асло қўлдан бой бермаслигимиз керак. Кимга нима берсак, нима тутсак, нима улашсак, албатта, Аллоҳ камимизни тўлдиради, савобимизни кўпайтиради, бало-қазолардан асрайди, қиёмат куни маломат қилмайди, эзгу амалларимиздан рози бўлади. Устига устак яхшилигимиз ўзимиз учун захира бўлиб бораверади. Бу захира бандаларнинг амаллари тарозига тортилаётганида жуда-жуда асқотади.

Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта мсхсус ислом 
билим юрти мударриси
 
 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?